Барча етим болалар қандай қилиб бегона оилалар томонидан боқиб олиниши ҳақида тасаввурга эга. Агар бу уларнинг гўдаклигида рўй берса, унда болада илк кунларида ғамхўрлик ва меҳрни туйишга имкон каттадир, тутинган ота-она учун уни чинакам фарзандидек қабул қилишга шароит юқори.
Бундай оилаларни четдан кузатиб фақат шодланиш, уларнинг бахтига шерик бўлиш мумкин, аммо ҳаётда бу ҳар доим шундай бўлавермайди. Афсуски, етим болаларнинг "кўзини очиб қўйиш"ни ўзига бурч санайдиган кимсалар ҳам бор.
Айнан шундай манзарага бугун болалар майдончасида дуч келдим. Гап жудаям зиёли оила тарафидан чақалоқлигидан боқиб олинган олти ёшли болакай ҳақида кетади.
Бу оқшомга яқин вақтда бола қумлоқда ўртоқларига қумдан қалъа ясашга ёрдам бераётганди. Ўйин қизиган пайтда болачалар ёнига шаллақи қўшни аёл яқинлашди, ва оғзидан тупук сачратиб вайсай кетди: "Сен, етимча етти кулча! Ташландиқ! Асранди! Агар сен ўзингни бегона одамлар боқиб тарбия қилаётганини тушунганингда эди, аҳволингни, ўзингни тутишингни бир кўриб қўйган бўлардик!"
Албатта, мазкур вазиятда уларга яқинлашиб, боланинг ёнини олишга тараддудландим. Деярли шунга ошиққандим, бироқ мени ёш болача, аммо қаттиқроқ овоз жойимда тўхтатди: "Мени тинч қўйинг, хола, буни аллақачон ўзим ҳам биламан. Ойим мени зиёли бола бўлишга ўргатганлар, унинг сўзларига қулоқ осаман, шу боисдан сизни бешта ҳарф томон йўллай олмайман, шунинг учун сиздан мендан нари кетишингизни сўрайман, холос!."
Қўшни аёл ҳайратдан нафаси ичига тушиб кетди, бола эса сўзида давом этарди: "Устингиздан дадам ва ойимга арз қиламан. Сизнинг исмингизни билмайман, лекин ҳовлида текканга тегиб, тегмаганга тош отиб юришингиз менга маълум. Ота-онам болаларни ҳақоратлаганингиз учун сизни жазолайди." Кейин эса бола нафасини бир ростлаб бақирди: "Ойи! Дада! Бу аёл мени хафа қиляпти." Боланинг ота-онаси ўғлининг безовта товушига дарров югуриб келишди. Ва тушунганингиздек қўшни аёл айтганларидан қаттиқ афсус чекишига тўғри келди. Боланинг эса келажакда ростдан ҳам етук зиёли инсон бўлиб етишишига менда заррача шубҳа йўқ.
А. Назарова