Free HTML5 by FreeHTMl5.co Apr 30, 2021

Олижаноб ҳалокат.

  “Титаник”  кемаси чўкканда унинг бортида миллиардер Жон Жейноб Астор |V бўлган. Унинг банк ҳисобида 30 та “Титаник” ни бунёд этишга маблағи бор эди. Аммо у ўлим хавфи дуч келганда,  ахлоқий жиҳатдан ўзи учун  тўғри танловни қабул қилди,  қутқарув қайиғидаги жойини иккита ёш болага бўшатиб берди.

   Исидор Штраус,  Американинг “Mocy’s” универмаглар тармоғи эгаларидан бири ҳам “Титаник” да эди,  у шундай деганди: “Мен ҳеч қачон бошқа эркаклардан аввал қутқарув қайиғига ўтирмайман.” Унинг рафиқаси ҳам қайиққа ўтиришдан бош тортди,  ўрнини  эндигина  ёлланган хизматкор аёл Эллен Бирдга берди. У сўнгги дақиқаларини эри олдида кечиришга  қарор қилди.

  Бу бадавлат инсонлар бойликлари ва ҳаётларидан воз кечиб бўлса-да,  маънавий тушунчаларига зид иш кўришни исташмади.

  Шундай кишилар орамизда борми?  Бор бўлса керак. Унда уларни ахтаринг!

  Олижаноб хислат умрдан, айниқса бойликдан ҳам қимматлидир.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari