Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 16, 2023

Хотин ижарага берилади. Шимолдан удум

Эскимосларнинг ўз хотинларини бир бири билан алмаштириш удуми бир қарашдаёқ кишини ҳушидан оғдирадиган таажжубни уйғотади. Аммо мазкур удум ўта қадимий ва бу эскимослар ва бошқа айрим Шимол элатлари томонидан амалиётда қўлланилган ва қўлланилмоқда. Ибтидоий даврлардан буён ўрнатилган бу таомил "ареодяреклут" деб биринчи гал қийин талаффуз этиладиган номни олган ва бу маълум шароитларда эскимос хотинини бировга, масалан, қўшниси ёки ўртоғига олиб бориб беришини, агарда унга ҳам зарур бўлса ўзганинг хотинини ижарага олиши мумкинлигини билдиради. Ҳеч ким бунга хўмрайиб қарамайди, ҳамма буни тушунади ва ҳайратдан ёқа ушлайдигандек туюладиган бу ҳодисага ҳеч қанақа аҳамият беришмайди. Ростдан ҳам ғалати удум ва ҳолат.
Бироқ мавзу ичига чуқур кириб бориб, барча жиҳатлар синчиклаб ўрганилса, улар тақдим этаётган мантиққа кўра хотин алмашиш тўғри ва асосли бўлиб чиқишига ишонтирилади. Аҳолининг турмушга оид шинам ва қулай шароитларни ўзига яратган, ҳамда яхши иқлимда истиқомат қилаётган тараққийлашган қисми хотинига ёнига ҳеч кимни дахл йўлатмайди, аммо қашшоқ эскимослар мутлақо бошқача муҳитда яшашади. Уларга тегишли Шимолда қаҳратон совуқ, шунинг учун тозалик қоидаларига риоя этиш мушкул, устига устак кони зарар одатлар мавжуд, жумладан, оловли сув, яъни ичкиликка керагидан ортиқ ружу қўйиш асоси сабаб, айтганча, бунга тоғлик эскимосларнинг оқ оғалари ўргатиб кетган. Мазкур омилларнинг барчаси туғилишга таъсир этади ва болалар ўлимининг юқори кўрсаткичига олиб келади.
Шунингдек, эскимослар нариги дунёдаги ўлмас кампирнинг зуғумидан ҳайиқишади. Бу қари аёл гўёки ҳар бир эркакни ўлимидан сўнг кутиб олиб, фарзанди бор ёки йўқлиги ҳақида сўрайди. Агар бахтиқаро бефарзанд учраса, унда серқаҳр шум кампир уни шу ондаёқ тубсиз кўлга чўктириб юборади. Мабодо у уриниб-суриниб бола кўпайтирган эса, буни ўзининг пушти камари ёки бошқанинг ёрдами биланми-бу аҳамиятсиз,бунга эришган бўлса, унда у игнага,яъни бизнинг тилимиздаги жаннатга хуш келибди. Бу ерда ҳамма роҳату фароғат муҳайё, ўлган қариндошлар билан ҳам дийдор кўришилади. Мазза қилиб яшайверасан, қувончга тўлиб абадийга неъматлардан баҳраманд бўлаверасан. Шунинг учун эскимослар унчалик узун бўлмаган умрларида болани кўпайтиришга уринишади. У кимданлиги муҳиммас, уларнинг бари қонуний эрнинг зурёди ҳисобланади, шу сабабли эскимосларда эр-хотин садоқати ё хиёнати, ёки рашк деган тушунчалар деярли мавжуд эмас. Уларда асосийси соғлом фарзандлар , айниқса ўғил болаларнинг туғилиши муҳимдир.
Хотинлар бартеридан туғилган бундай болалар қонуний эрнинг оиласида тарбия топади, улар қариндош деб кўрилиб, оиладаги барча ҳуқуқлар билан таъминланади. Эскимосларда"ноқонуний фарзанд", "ҳароми" деган истилоҳлар умуман йўқ, ирсиятга тегишлиликни текшириш эса ҳеч кимнинг ҳеч қачон хаёлига келмайди. Хотинлар билан ўзаро алмашиниш доирасида эркаклар ўртасида мустаҳкам қардош-қадрдонлик риштаси юзага келади. Эркакнинг хотинига оид дўстлари кўп бўлса, у шунчалар эскимос жамоати кўз ўнгида нуфузи ортиб, таъсирли бўлиб боради. Ареодяреклут урф-одатига қарши чиқиб, унга риоя этмайдиган оилалар эса сазойи этилиб қувғинга учрайдилар, уларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди ва қўллаб қувватламайди.
Эскимослар турли сабабларга кўра завжалари билан бўлишишади. Масалан, хотини туғмас бўлса. Шундай ҳодиса юз бериши мумкинки, оила бошлиғининг ўзи қандайдир сабабларга кўра насл орттира олмайди. Яна эскимос эркак хотини нуқул қиз туғавергани важидан ўғли кўп қўшнисига жуфтини прокатга беради. Шунда эскимос суюклисини қўшнисиникина ташиб олиб боради.Мабодо эскимос эркак бир неча ҳафта ёки ойга овга отланса, шунда хотини чақалоқ боқаётган ёки бетоб бўлса, унда у хотинини бериб туришини сўраб қўшниси ёки дўстига мурожаат этади. Ўшанда қўшнининг хотини овчига нафақат тунларда ёстиқдош, бошқа хўжалик ишларида ҳам унга қарашади. Агарда аёл сафардан ҳомиладор бўлиб қайтса, қонуний эри уни қучоқ очиб кутиб олади.
Лекин ареодяреклутдан асосий ва муҳим муддао бу қонни аралаштириб соғлом насл-насабга эга бўлиш деб кўрилади. Жўғрофий, иқлимий, тарихий ва бошқа сабабларга кўра эскимослар камчил халқдир, улар узоқ аждодларида ўзига хос турмуш тарзини кечиришган. Эскимослар бир биридан унча йироқлашмай кичик-кичик жамоаларга бўлиниб яшашган. Шунинг учун қон қўшилиб кетиши уларнинг жамиятида кенг томир отган. Бу эса жиддий ирсий касалликлар ва ўлимлар сони кўпайишига олиб келган. Шу сабабдан наслни давом эттириб, эскимослар қирилиб йўқ бўлишининг олди олиниши учун улар қонни аралаштиришга ўзларини мажбур ҳис этишган. Шундай ҳоллар учраганки, эскимос хотинини етаклаб, ёрдам беришларини сўраб, бошқа қишлоққа йўл олган.
Шунингдек, бошқа бегона қон қўшилиши учун эскимосларда гетеризм меҳмоннавозлиги тарқаган, буни қўпол тарзда фаҳший меҳмондўстлик деб ҳам аташ мумкин. Эскимоснинг уйига меҳмон келганда оила бошлиғи меҳмонга ҳурмат юзасидан унга хотини ёки қизи билан ухлашни таклиф этган. Бунда аёл бу меҳмондан албатта ҳомиладор бўлишга уринган. Бундай удумлар аслини олганда кўплаб ибтидоий қабилаларда тарқаган. Меҳмоннавоз гетеризм Шимол ҳудудларини забт этишда таниқли удум ҳисобланган, айёр эскимослар ўз ерларига келган оқ танли келгиндиларга хотин ва қизларини тиқиштиришга ҳаракат қилишган. Бечора оқбадан эркаклар ўз ётоғини эскимос жуфтлари билан бўлишишга мажбур бўлишган, акс ҳолда хўжайинни ранжитиб қўйиш мумкин эди.
Албатта бугунда Шимолнинг туб аҳолиси турмуши анча ўзгарган. Интернет, телевидение, замонавий техника ва тараққиётнинг бошқа қулайликлари Шимол одамлари ҳаётини сезиларли осонлаштирди. Аммо ўша ареодяреклут ҳамон учрайди. Масалан, Гренландиядаги замонавий хушрўй эскимос қизлар Катта ерлик оқ танли меҳмон билан вақтинчалик муносабат қуришдан, ундан оқ- сариқ калаалитик фарзанд кўришдан тортинишмайди, бунда улар зинҳор ўзларини хотинликка олишини сўраб, алимент талаб қилмайдилар. Балки-да бу анъана яшовчан чиқиб қолди, балки-да бунга зарурат ҳам мавжуд. Чунки шимол ҳудудлари аҳолиси олдингидек кам сонни ташкил этади, совуқ ҳаво ва  аёзли бўронлар эса ҳали ҳеч қаёққа кетмаган.

(Инетдан)

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari