Free HTML5 by FreeHTMl5.co Feb 18, 2022

Ижодкорлик мажбурияти

Қирқ ёшли мактаб ўқитувчисида мутлақо бедаъво саратон ўсимтасини аниқлашди ва унга бир йил ҳаёти қолганини айтишди. Ўқитувчи мустаҳкам инглиз саксонлар аждодига мансуб эди ва бир нарса ҳақида қаттиқ қайғурарди: қандай бўлса ҳам ундан сўнг хотини ва қизларини тирикчилик қилишига ёрдам бериб кетиш ҳақида безовталанарди. У она тили ва адабиётидан сабоқ берарди, у роман ёзишдан бошқа истиқбол учун бошқача пул тўплаш усулини топа олмади. Шундай романки, уни ҳамма ўқиб, сотиб олиши керак эди. Китобхонларини у ўз шогирдлари ва уларнинг ота-оналаридек тасаввур қилди. Қаҳрамонларини ҳам худди шу руҳда гавдалантирди. Ҳаётни у ўзи ишлаб яшаб юрган ҳудуд чегарасида тушунарди. Иш янги эди, у бунга муккасидан тушиб, киришиб кетди. Вақт кутмаётган, муддат яқинлашаётганди. У шошилиб, қийинчилик билан ҳунарни эплаётганди. Юксак савиядаги адабиёт уни қизиқтирмасди. Уни оиласига муаллифлик ҳуқуқини қолдиришни васият қилиш куюнтираётганди: улар ундан сўнг кун кечиришлари кеоак эди. Ва унга белгиланган йил охирида Энтони Бёржес "Беқиёс апельсин" романини тугатди. Нақ миллион қўлга тушганди! Машҳур фильмда навқирон Малькольм Макдауэлл иштирок этди. Чапани ўсмир темир терсак кийиниб, барлардан сут сўрарди. Китобни элликта тилга таржима қилишди. Омаддан боши айланиб, олддаги бурчни кўнгилдагидек бажарганидан сармастлик билан ичиб олган Бёржес шифокор ҳузурига отланди. Шифокор расмларни қараб чиқди, касаллик тарихини кўрди ва кўзлари чақчайиб кетди: саратон унда йўқ эди. У адиб б ўлиб етишди. 50 дан ортиқ китоб ёзди. Шунингдек мусиқа басталай бошлади, 175 та мусиқий асар яратди. Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржесга асарлар буюртма қиларди...

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari