Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 04, 2022

Менда ҳаммаси бўлганида...

Биз қаҳвахонада ўтириб қаҳва ичардик.
Эрим ёш ва ўктам эди ва мен уни севардим.
Эгнимда эски пальтони кийиб олгандим, у ҳаётимни бузарди. Мен тўлиқсизлик мажмуидан азобланардим, мени илитмайдиган, аксинча бесўнақай қилиб кўрсатадиган бу пальтоимни кўрарга кўзим йўқ эди.
Қаҳвахона арзон эди, қаҳва эса таъмсиз.
Мен қачонлардир ажойиб бир ресторанда хуштаъм қаҳва ичишни, унда урфдагидек ясаниб кийинишни орзу қилардим. Эрим эса менга чақноқ нигоҳларини тикиб боқарди, у мени севарди ва нимадан қайғуга чўкканимни фаҳмламасди ҳам.
... У ёш вафот этди. Мен эса қолдим.
Сўнгра менинг ҳаётимда анчайин ҳар хил қаҳвахона ва қаҳва, кўплаб пальто бўлди.
У эса бўлмади.
Мен бу лавҳани бот-бот эслайман. Аслида менда ҳаммаси бўлганди,мен эса буни билмагандим.


Елена Рог

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari