Барчага маълумки, яҳудий ва араблар чўчқа гўштини истеъмол қилишмайди, бироқ бунинг сабаблари ҳақида кам киши бош қотирган. Қоидага кўра, бунинг талқини сийқаси чиқиб кетган мазмунда янграйди- чунки чўчқа ифлос жонивор.
Турли динларнинг туғилиши даврида одамлар ниҳоятда антисанитария шароитларида яшашган. Юқумли, меъда-ичак, тери касалликлари авж олган.
Қаерда бўрдоқига боқишса ҳам балчиққа беланиб ётишни хуш кўрадиган чўчқаларга нисбатан ҳар қандай халқ ҳам талабчан муносабатда эмас. Мазкур тақиқни қандай тушунтириш мумкин?
Чўчқа гўшти истеъмоли маън этилиши тадқиқотчиларни жуда қизиқтирган. Уларнинг гувоҳлик беришича, озиқ-овқатга ҳар қандай тақиқ бунга соғлом ақлдан қараганда динларда осон талқин этилади. Мазкур тақиқ мутаассиб диндорларнинг жонҳолатда чиқарган фатволари самараси эмас, балки-да оддий эҳтиёткорлик чораси бўлиб чиқмоқда.
Шуни эслаб ўтиш жоизки, яҳудийлик дини бошланиши жазирама иқлим, иссиқда қақшаган Мисрга бориб тақалади, чўчқа гўшти тезда айнийди, уни дарҳол пишириш керак. Акс ҳолда инсонни заҳарланиш ёки паразитлардан касаллик юқтириш кутади.
Яна шуни ёдда тутмоқ лозимки, чўчқалар ҳар нимани еб кетаверади. Улар истеъмол этган барча емишни, ҳатто ўз нажасларини осон ҳазм этишади. Бу ҳайвонлар янги туғилган боласини ҳам еб қўйишади. Мазкур жараён уларнинг ҳолатига таъсир ўтказмайди, аммо гўштда токсинлар йиғилиши эҳтимоли юқори ва бу инсон саломатлигига жиддий зиён етказади.
Бир сўз билан айтганда Яҳудийлик ва Ислом динига итоат этувчилар таом тайёрлашда ўлаксахўр ва йиртқич жониворлар гўштидан фойдаланишмайди. Улар гўштхўр ҳайвонликларидан ўзига ўхшаш ҳайвон гўштини истеъмол қилганда улардан токсин ва паразитларни юқтириб олади. Қисқичбақасимон жониворлар эса унданам ўтиб тушади, уларда ўлимга олиб келувчи заҳарлар мавжуд бўлиши мумкин.
Қадимги яҳудийлар айрим ҳайвонлар гўштини истеъмол қилаётган кишилар кўпинча касалланиб, бевақт ўлаётганини кузатганлар. Баъзи ҳайвонлар гўшти узоқ сақланмайди ва тезда бузилади. Шунингдек, чўчқаларнинг ўзи оғриётган касалликлар одамга енгил ўтади. Тарихчи-шарқшуносларнинг қайд этишича, яҳудийлар Мисрда яшаган даврларидаёқ чўчқа гўшти ейишни тўхтатишган. Даставвал дин учун номақбул ҳисобланган гўшт айрим саноқли оилаларда дастурхонга тортилмаган бўлса, сўнгра бу бир неча авлод ўтиб анъана сифатида барча яҳудийлар орасида ёйилган.
Мусулмонлар кейинроқ пайдо бўлди, улар ҳаётида ҳам чўчқа гўшти инсон зотидан ҳар томонлама йироқ тутиладиган, ҳатто ҳазар қилинадиган нарса ҳисобланди.
Яҳудийларнинг чўчқага нисбатан нафрати шу даражада юқори эдики, унинг номини айтишга тиллари бормай, "чўчқа" сўзи ўрнига "давар ахер" , сўзма сўз айтганда "бошқа нарса" сўзини қўллашган. Яъни уни шу номда аташ қулайлик туғдирган.
Бундай йўл тутиш этнографларнинг эҳтимолига кўра бошқа илоҳий қараш ва тахминларни ҳам юзага чиқаради. Энг қадимги динларда санам ва тошларга сиғинувчи аҳоли ўзлари муқаддас ҳисобловчи жонзотларни Тангри ўрнига қабул қилиб, унинг отини тилга олишдан ҳадиксирашган, яъни бу тақиқланган. Эҳтимолларга қараганда, семит халқларида чўчқа ёки тўнғиз шундай муқаддас ҳисобланиб, сажда этилган санамлардан бири ҳисобланган. Давомий унга боғлиқ тақиқ охир-оқибатда унинг гўшти истеъмолидан чекинишга олиб келган бўлиши мумкин деган фараз ҳам этнографлар тарафидан олға сурилади.