Free HTML5 by FreeHTMl5.co Sep 24, 2022

Замонавий ривоят

Бир куни чевар аёл дарёнинг бўйида тикиб ўтириб, ангишвонасини дарёга тушириб юборди. Тикувчи аёл аччиқ-аччиқ кўз ёшлар тўкди.
Унинг қаршисида Парвардигор пайдо бўлиб сўради:
-Эй, аёл, не сабабдин андуҳ чекяпсан?
-Э, воҳ, ангишим сув ичига тушиб кетди, фақат чеварлик билан пул топиб оиламни боқа оламан.
Шунда Парвардигор кўк тошли тилло ангишвонани сувдан олиб чиқди.
-Шу сеникими ?
-Йўқ.
Шунда Парвардигор ёқут кўзли ангишвонани келтирди.
-Шуми сеники?
-Йўқ.
Шунда у оддий чарм ангишвонани олиб чиқди.
-Шу сеникими?
-Ҳа, меники.
Парвардигор аёлнинг ҳақгўйлигини олий баҳолади ва унга бира тўла уч ангишни ҳадя этди.
Бир неча йил ўтгач, чевар аёл эри билан дарёнинг бўйидан сайр қилаётганида, қўққисдан эри қоқилиб, дарёга йиқилиб тушди ва сув юзига чиқмади.
Аёл яна кўз ёши тўкди ва яна Парвардигор хозир бўлиб, унга ёрдам бермоқчи бўлди.
Сувдан у Жорж Клунини олиб чиқди!
-Буми сенинг эринг?
-Ҳа,-жавоб берди аёл.
-Сен ёлғон айтдинг!-дея ранжиди Парвардигор.
-Ҳа, ёлғон айтдим -йиғлади аёл,-мени кечир, сўзларимни тингла. Мабодо "йўқ" "деганимда сувдан Бред Питтни чиқарардинг, яна "йўқ" деганимда эримни келтирардинг. Сўнгра эса тўғри жавобимни эшитгач, учаласини ҳам туҳфа этардинг.
Аммо мен у ёшда эмасман, ва соғлигим ҳам учта эр билан яшашга йўл қўймайди.
Фақат шунга Клунига "ҳа" дея қолдим.
Ва Парвардигор унга Жорж Клунини қолдирди.

Қиссадан ҳисса шуки, магарда аёл алдаётган экан, бу асосли сабабларга кўра, фақат яхши мақсадни кўзлаб ва бошқалар манфаати учун содир бўлади.






Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari