Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 07, 2021

Юрак синиқлари

Бугун супермаркетни айланаётганимда, синаётган идишларнинг шовқинини эшитдим. Залга кирганимда қайғули саҳнага кўзим тушди: бир хоним идиш-товоқлар тахланган жавон растасига ножўя тегиб, уни йиқитиб юборганди. У минг бир азоб ичида чўккалаганча, синиқларни йиғиштиришга тушган, эри эса рақам-код аксланган идиш парчаларини йиғиш билан овора эди ва шундай дерди: " Кўрдингми? Энди ҳаммасининг пулини тўлашингга тўғри келади. "Ғамгин саҳна. Барча аёлга кўз тикиб турарди. Уни тинчлантириш учун мен ҳам ёнида чўк тушдим, Шунда бир ёш йигит ёнимизга яқинлашиб, у ҳам ўтирганча деди:
-Қўйинг буни, фаррош йиғиштириб олади. Касалхонага боринг, қўлингиздаги жароҳатни кўрсатинг.
Аёл уялинқириб, унга боқди:
-Мен пулини тўлаш учун синиқларни йиғишим керак.
-Жим бўлинг! Бундай йўқотишлар учун бизда суғурта мавжуд ва пул тўлашингизнинг ҳожати йўқ.
Ёш йигит ўрнидан турганида, унда супермаркет иш юритувчиси гувоҳномаси борлигини кўрдим.
Ушбу сатрларни ўқиётганларга айтар гапим шу:
"Қаерда бўлманг, кўзингизни чирт юминг ва тасаввур қилинг: Тангри ҳам сизга худди шундай йўл тутади.
Ҳаёт туфайли дарз еб, парчаланган юрагингиз синиқларини у йиғиб, жароҳатингизни даволайди, инонтириб айтаманки, барча хатоларингиз. кечирилади. Парвардигор хайри деб номланган суғурға мавжуд, қусурларингизни англаб, айнан ягона ўз қутқарувчингизга қуллуқ қилиб, фақат уни тан олганингизда, борлиғу коинотнинг Иш юритувчиси (Худо) сизга шу сўзларни шивирлайди:
-Ҳаммаси тўланган, бор, кет... Боравер, ҳаётдан завқлан!!! Мен сени севаман, бўтам.

 

А.Назарова

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari