Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jun 10, 2023

Ёмон одамдан муҳофазаланинг!

Киши атроф-муҳитидаги дўстлар жамоасини ўзига ўзи яратади. Сени қуршаб турган одамлар орасида ҳаётингни парчалаши мумкин шахслар бўлмаслиги жуда ҳам муҳим. 

Сизларга таркибида шундай "заҳари" бор нусхалардан йироқ бўлишни маслаҳат берамиз. 

 

 

1.Улар ўта худбиндирлар, қайсидир мақсад-манфаатни амалга ошириш учун ёнингиздан жилмайдилар. 

2.Ўзаро муносабатда сиздан кўп нарса сўраб, кўп нарса олишади, ўрнига эса ўзлари ҳеч нима беришмайди. 

3.Ҳар қандай баҳсда, ҳатто бўлмағур мунозараларда улар ютиб чиқишга, ўзларининг ҳақ эканликларини кўрсатишга уринишади. 

4.Уларнинг одамлар кўз ўнгидаги хулқ атвори сиз билан ёлғиз қолгандагига нисбатан фарқланади. 

5.Улар ҳеч қачон ўзларини айбдор санашмайди ва ҳар қандай вазиятда ўзларини бечораваш тутишга интилишади. 

6.У фақат унга ишониш лозимлигини уқтиради, дўстларингиз ва танишларингизни бир бирига қарши қўяди. 

7.Улар ўз ҳолат ва кайфиятларини дарров ўзгартиришади: бир лаҳзада киши меҳрибон ва хушмуомала, қолган лаҳзада совуққон ва ёвуз бўлиши мумкин. 

8.Улар доим бўлар бўлмасга ёлғон гапиришади, буни тан олишни исташмайди, шунингдек, бундай нусхалар табиатларидаги қусурларни яшириб, сизни тушуниксиз аҳволга соладилар. 

 

Бу тариқа кимсалардан эҳтиётланинг. Ҳаётингизни барбод этишга уларга йўл қўйманг! 

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari