Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 17, 2022

Яхши одам, албатта, ҳужумга учрайди

Яхши одам онгли равишда яхшидир. Бу унинг заифлиги ёки аҳмоқлигига кўра танлов эмас, балким бу ички шуурнинг улкан қудратидандир, ёмон одамлар эса бундан тўлиқ маҳрумдир. Улар бахт, муҳаббат, қувончдан ҳам шу каби маҳрум.
Агар сиз яхши, оқкўнгил киши бўлсангиз, албатта сизга ҳужум қилишади. Ҳеч қандай сабабсиз. Шу тарзда "қутқарувчи комплекси" юзага келади. У сиз ҳеч бир ёмонлик қилмаган ёмон, аблаҳ, зулмкор кимсаларга таъсир этади.
Бу Юнг айтганидек, сизга у қадар дахли йўқ кимёвий реакциядир. Бизга юраги қора ниятга, ҳасадга, нафратга тўла кишилар дахл этади. Бу ичи қора қоровулдан тортиб юксак мансабдаги амалдоргача бўлади.
Қутқарувчими? Мана ўзингни қутқаришга уриниб кўр! Ҳозир бир пасда сенинг яхшилигингни синовдан ўтказамиз. Бетга тупурамиз ёки орқадан мушт туширамиз: "эй, авлиё, сени ким урди?" Мувозанатдан чиқарамиз, хўрлаймиз, лойга чаплаймиз- токи сен ҳам биздек ёвуз ва ифлос бўл!
Сизга мудом ташланишиб, ҳеч бир сабабсиз жабр етказишса, демак сиз оқкўнгил ва муносиб кишисиз.
Ёмон одамлар ортиқча тоқат қилишолмайди, шунинг учун ҳам озор ва азоб беришади. Нақ оғрийдиган жойингни ушлашга уринишади: чимчишади ёки уришади. Айниқса бировларнинг кўз ўнгида. Сиз ҳам қаҳрга тўлиб, қичқиришингиз керак. Ёки ҳўнграб йиғлайсиз- ахир бу ҳам ажойиб, бу ҳам хўрлик!
Лекин ёвузлар оқкўнгиллилик ва ожизлик ҳар хил нарсалигини унутишади. Агарда кишида яхши, тоқатли, босиқ инсон бўлишга кучи бўлса, унда ўзи учун туриб беришга ҳам мадори етади. Ҳар ҳолда ҳужумкорларни ҳайратга солиш қийин. Улар ёмон одамларга ҳужум қилишга қўрқишади, чунки тумшуқларига мушт еб қолишлари мумкин. Ёвуз мана шунақа бўлади! Яхшиларга ташланиш эса хавфсиз. Аммо бу чуқур адашиш, ишонтириб айтаман.
Яхши одам онгли равишда яхши. Бу унинг танлови. Бу- яхшилиги ва ювошлиги унинг ожизлиги ёки эси пастлигидан эмас. Бошқаларни қўллаши ҳам заифликданмас. Балким ёмон одамлар маҳрум ички қудратнинг кўплигидан бу, ёмонлар бахт, омад, қувонч ва севгидан ҳам шу каби маҳрум. Улар бу ҳақда кимнингдир оғзидан эшитишган, китоблардан ўқишган. Танишлари сўзлаб беришган. Бироқ бу уларда ҳеч қачон бўлмайди.
Шунинг учун сизни кўришса фиғонлари фалакка кўтарилади. Шунинг учун аблаҳона ва кутилмаган ҳужумлар ўз вазифамизни яхши уддалаётганимиз далолатидир. Бу яхши инсон бўлиб, қолганларни ҳам қўллаётганимиз далолатидир.

Анна Кирьянова

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari