Ҳеч бир ижодкор Пушкиндек инсон умрининг иккинчи ярмида нимани ҳис этиши ҳақида лўнда, моҳирона ва усталик билан ёза олмайди. Шоирда айтарли кексаликнинг ўзи бўлмаган. У айни гуллаган ёшида- 37 ёшида ҳаётдан ўтган.
У қандай қилиб одамлар елкасидаги юк йиллар ўтгач оғирлашаётганини, уларнинг кечиккан истак ва интилишлари борасида нафис ва нозик ҳис этган?
Ёшлар қарилардан ҳали кўп нарсани кўрмаганликлари билан фарқланади. Қариялар эса ҳаммасини кўриб бўлишган, уларни ҳайратлантириш мушкул. Ҳаётга таъбни шакллантирмоқ зарур. Қувончни ҳис этиш, бўлиб ўтаётган ҳодисаларга қизиқиш.
Мантиққа кўра, ёш йигит-қизлар бу дунёга қизиқиш билдириб, унга пешвоз чиқиб қалбларини очмоқликлари керак. Ҳаммаси эса аслида тамомила аксинча бўлмоқда.
Мен барчасига мутлақо бефарқ, меъёридан ошиқ юзсиз, барчасидан аввалдан ҳафсаласи пир ёшларни кўп учратганман.
Менга умрининг ярим экваторини босиб ўтган, бироқ яқинлари ва қариндошларига, табиатга,ҳайвонот оламига меҳри сўнмаган кишиларни кузатиш ёқимли. Улар болаларча соддаликни ўзларида сақлаб қолишган.
Пушкин ортида яшалган йиллари қолган одамларни олдинда қайғулар қаршиламоқда дея ёзади. Шу ўринда хаёлимга И. Бродскийнинг "Азизам" шеъридан олинган қўйидаги сатрлари келади: "Энди сени умумий танишлар таъзиясида, навбатма навбат турганлар ичида фаҳмлашмоқда."
Менинг бувим ўта қайғули хабар айтилган хат ва қўнғироқларни олади: қўшни, синфдош, курсдош, узоқ қариндош вафот этибди.
Бу чуқур хўрсиниб, йиғлаб олишга сабабдир. Ва бу ўтган ва бўлғуси кунларни эслашга, яшашга, севишга ҳам сабабдир.
Паспортдаги рақамлар қанчалар залворли бўлса, ҳаёт ҳам шунчалар осон туюлади.
Ва ундан ҳузур олиш ҳам шу қадар мароқли : қуёш нури ёноқни қиздирди, енгил шамол эсди, шўрва ширин чиқди, ТВдан совет комедиясини кўрсатишяпти... Ва қалб шу даражада сокинки, суюнишга сабаблар минг талай!
Ўтмишда эса кўп нарсалар бўлиб ўтган-бўлгани ҳам яхши. Инсон ўз йўлини йиқилмасдан, хато қилмасдан, чекинмасдан босиб ўта олмайди.
Сергей Есенин деб ўтган:
"Улкан нарса йироқ масофадан кўринур"
Менимча эса, йироқ масофадан туриб, ҳаётни эндигина кўришни бошлайсан, холос. Энди чин ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик нелигини англайсан. Кишини ҳақиқий ва тирик этадиган бу туйғуларнинг барчасини йиғма ҳолда қадрлашни ҳам бошлайсан.
Пушкин юракда буларни бир оҳангда ҳис этиш нақадар тотли экани ҳақида ёзади. Севиш ва қийналиш қанчалар ёқимли.
Мана ўша А. С. Пушкиннинг мафтункор ашъори:
"Элегия"
Бепарво йилларнинг сўнган шўх дами
Сархуш бош оғриғи каби азобли.
Худди шароб каби у кунлар ғами
Қанчалик эскирса, шунга зардобли.
Йўл оғир. Истиқбол- бўронли уммон;
Меҳнат, қайғу ваъда қилади ҳамон.
Аммо, истамайман, дўстлар ўлишни,
Истайман қийналиш, фикр қилишни.
Кўраман: зўр ғавғо, ғамлар ичрадир,
Ташвишлар ичрадир мен учун ҳузур
Гоҳ бўлиб куйларга мафтун, осуда
Хаёлларим узра мен тўкаман ёш.
Балки шу ишқ, умрим ғамли сўнгида-
Боқар ёр алвидо табассуми-ла.
(Мамарасул Бобоев таржимасида)
Хельга Хоним, блогер