Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 09, 2022

Умидли сўнгсўз

Бир куни профессор бизга янги талабани таништирди. Шу онда елкамга кимдир оҳиста ва енгил туртаётганини сездим. Ўгирилиб очиқ юз билан менга кулимсираб қараётган момақаймоқ кампирни кўрдим ва менинг чеҳрамда ҳам беихтиёр табассум югурди.
-Салом, гўзал қиз, менинг исмим Роза ва ёшим 87 да,- деди у.-Сенинг ёнингга ўтирволсам майлими?- Мен жилмайдим ва жой бўшатиш учун силжидим.
-Албатта, ўтиришингиз мумкин. Марҳамат қилиб айтсангиз-чи, бундай бемаҳал ёшда сизга  университетда пишириб қўйишибдими? - дея менинг ҳам бирдан ҳазиллашгим келди.
-Бу ерда бир бадавлат йигитнинг бошини айлантириб унга бир қучоқ бола туғиб бермоқчиман,- қошини чимириб сўз қотарди буви.- Жиддийига кўчсамми?
Роза менга кўпдан кўп ёқаётганди. Мени бу кексайган аёлнинг ўқишга қизиқиши сабаблари қизиқтираётганди.
-Агар жиддий айтадиган бўлса, мен доим олий маълумотли бўлишни истаганман, шунинг учун шу ердаман.
Маърузалардан сўнг талабалар ошхонасига бориб бирга овқатланардик. Шу кундан бошлаб уч ой мобайнида тушликни Роза билан бирга ўтказдик.
У барча талабалар ўтиришларининг гули эди. Студентларнинг ҳаммаси унга бирор оғиз ёқимсиз сўз айтмай, бажонидил мулоқотга
киришишарди. Семестр сўнггида уни битирув кечасида сўзга чиқишга таклиф этдик. У минбарга яқинлашганида қўлидаги шпаргалка ўрнидаги варақлар ерга тушиб сочилиб кетди. Роза
уялинқираб, энгашиб саҳифаларни йиғиштиришга тутинди, бироқ ҳамма варақларни тўплай олмади.
-Мени маъзур тутасиз, шу қадар ҳардамхаёл бўлганманки. Эрим учун пивони ташлагандим, энди бўлса шу туфайли бир қултум вискидан миям дарров гангимоқда ,- деди у ҳазиллашиб.
-Энди мен шпаргалкаларни йиға олмайман, шунга нимани ўйласам, шуни изҳор этишга рухсат бергайсиз.-У кулгу тинчигунча, йўталиб олди ва ўз нутқини бошлади:
-Биз ўйин ўйнашни бас қилмаймиз, чунки каттариб улғаямиз. Биз каттариб улғаямиз, чунки ўйин ўйнашни тўхтатамиз. Сизнинг омад-ютуғингиз, ёшлик ва бахтингизнинг бир неча асосларигина бор. Сиз доимо табассум қилишингиз, ҳар куни кулгили ниманидир излаб топишингиз керак. Сизга орзу зарур. Орзулашни бас қилсангиз-сиз ўласиз. Атрофимизда ўлик одамлар шу қадар кўпки, уларнинг ўзлари ҳам бундан хабарлари йўқ.
Кексайиш ва улғайиш ўртасида улкан фарқ бор.
Агар ёшингиз 19 да бўлсаю йил бўйи диванда ивирсиб ётиб, бирор юмушга қўл урмасангиз унда ёшингиз 20 га тўлади. Мен ҳам диванда узала тушиб, йил бўйи пашша қўрсам ёшим 88 бўлади.
Катта бўлишнинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Қариш учун алоҳида истеъдод ёки қобилият бизга керак эмас. Қобилият шу бўлиши лозимки, ўзгаришларда ўзимиз учун янги имкониятларни очайлик. Ҳеч нимадан афсус чекманг.
Кекса кишилар қилган ишларидан надомат чекишмайди, улар қилишга улгурмаган ишларидан афсусда бўлишади. Кимнингки афсус-армони кўп бўлса у ўлимдан қўрқади.
Ўз нутқини "эҳтиром билан Роза" ибораси билан тугатаркан, кампир ўз жойига қайтди. Биз сукутда эдик, айтилганларни ҳазм этаётгандик.
Орадан бир йил ўтгач Роза ўзи орзу қилганидек олий маълумотли бўлиб етишди.
Уч ой ўтгач эса у жимгина уйқусида вафот этди. Унинг дафн этишга икки мингта талаба келди, улар жиккаккина нурафшон бу аёлнинг ўзлари истагандек киши бўлиб етишишга ўргатган илми ҳурматини бажо келтиришди.
Ёдингизда тутинг: кексайиш- бу мутлақлик. Улғайиш эса танловга кўрадир.

Э. М

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari