Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jun 25, 2022

Кўҳна ва кўҳна украинча эртак

Икки ўғри панникига от ўғирлигига тушишди. Паннинг итлари шу қадар дарғазаб эдики, отхона ёнига йўлаб бўлмасди. Ўғрилар буткул хас- сомонга ўралиб, ҳовли бўйлаб думалашди, Тоғора ёнигача юмалаб келишди, унга ароқ тўлғазиб, суяк бўлаклари солишди, итлар уни еб-ичиб, пинакка кетишди. Шунда отларни қўлга киритишди ва ўғрилардан бири деди:
-Паннинг ёнига бориб, энди пулларини ўмараман.
Пан эса эртак тинглашни ёқтирарди: хуллас шу кечаси уйқуси қочиб у тунда уйғонганда хизматкори қайсидир матални валақлаши керак эди. Бу кеча эса пан ухлаши билан, хизматкор қайгадир ғойиб бўлганди. Ўғри деразадан ошиб, юқори хоналарнинг тит-питини чиқарди, бироқ пулни ҳеч ҳам топа олмасди. Шунда пан уйғониб қолди ва уни хизматкори деб ўйлаб, деди:
-Эртак сўйлаб бер.
У эса гап бошлади:
-Бир пан бўлган экан, хизматкори ҳам, яъни камина. Ўша хизматкор паннинг пуллари қайдалигини билмас экан, худди шунақа, сиздаги кабидек...
-Буни наҳотки билмасанг?
-Билмайман ахир, пан.
-Олтин қилич турган анави жойда.-Шундай дедию, уйқуга кетди.
Ўғри эса пулни қўйнига тиқди, олтин қилични ҳам, ўша айтилган.
Пулларни тенг бўлашишдию, қиличга келганда тортишиб қолишди,
-Тўхтаб тур,-деди қилични ўмарган,- паннинг ёнига бориб, қилич кимга тегишли бўлиши кераклигини сўраб келаман.
Юқори хонага кўтарилганда, яна пан уйғониб қолди:
-Эртак сўзлаб бер.
-Демак, гапнинг келаси шу,-вайсашни бошлади у,-хуллас, ўғри паннинг пули ва қиличини ўғирлабди. Пулни бўлишиб олишибди, қиличга келганда тортишув юз берибди. Хуллас, сизнингча  у кимга тегиши керак?
-Кимки уни ўғирлаган бўлса- ўшанга.-дедию пан донг қотди.
Ўғри эса ўртоғига чоғланди:
-Пан, кимки ўғирлаган экан, қилич ўшанга насиб деди.
Бўлашишди ва кетишди.
Пан эса уйғониб, эртаклар туфайли нималар қилиб қўйганини фаҳмлади ва попнинг олдига арзга борди.
Поп унинг устидан қаҳ-қаҳ отиб кулди. Пан бундан хафа бўлди ва эълон этди: Кимки унинг устидан кулиш даражасида попни алдаб чув туширса унга мўмай пул ваъда қиламан.
Шунда яна ўша икковлон пайдо бўлди. Пан уларга пулни берди Улар қора ридога ўраниб, икки қоп қисқичбақа ва бир тўплам эрийдиган шам сотиб олишди. Тунда черковга поп ҳузурига отланишди.
Ҳар бир қисқичбақа устига шамни ўрнатиб ёқиб, уни черков йўлакларига қўйворишди. Улар шу тарзда барча қисқичбақаларни қопдан бўшатишди ва дераза олдига келиб бақиришди.
-Ўрнингиздан туринг, бузрукворимиз, Тангри сизни ҳузурига чорламоқда.
Поп эса черковдаги бор манзарани кўрди- барча ерда ёниқ шам, тезда кийиниб, ҳовлига тушди.
Ўғрилар эса унга:
-Ахир сизга,-дейишди,- юқорига чиқиш мумкинмас, қопга кириб олинг, таёққа илиб, елкамизга осиб, сизни олиб чиқамиз.
Поп жиннилаб қопга кирди, улар унинг оғзини боғичлашди, черков эшигига олиб бориб, уни қопни осиб қўйишди, устига устак ёзув ҳам илишди: "Кимки ёнидан ўтиб, қопга бир тепмаса, билингки у ҳақиқий шайтон."
Хуллас, кимки ўтиб қолса, ёзувни ўқиб, попга шу даражада тепки туширардики... Пан ҳам ўтиб, ёзувни ўқиди ва таёққа ёпишди. Ўтган қайтган шу тариқа попга тепки тушираверди, сўнгра бир маҳал қопни ечиб қарашса...Кўришдики...
Ўша даврлардан буён поп паннинг устидан кулмайдиган бўлган.

 

 

 

 

 

 

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari