Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 29, 2022

Ўғлимга мактуб

Мен отам ҳақида ёзяпман. Бундай қараганда ўғлимга ёзяпман. Отам менга нима деган бўлса, шуни ўғлимга жумлалаштиришга уриняпман.

*Яна, Миша, агар ўғлинг бўлганда, эҳтиёт бўлишга ҳаракат қил. Бунинг уддасидан чиқмайсан деган хавотирдаман. Бироқ улар ҳар доим бошқача- мен ва сен, сен ва у. Сенинг уни бошқаришга қурбинг етмайди. "
У сенга тўлиғича боғлиқ энг биринчи одам, сен эса уни идора қила олмайсан.
Шунинг ўзида кишилар турфалиги яширинган. Бу билан келишиш мумкинмас, жазолашни, мажбурлашни истайди одам. Мажбурлаш, қисташ мумкин, аммо у яхшиси сен каби ўз йўлини топсин. Асосий билимларга эга бўлсин: грамматика, математика, хулқ-атвор. У одамлар орасида ўз хулқи ҳақида билмоғи шарт. У талаб қилиш ва бўйсуниш учун улардан нима ҳоҳлашини ва эвазига уларга нима бериши мумкинлиги ҳақидаги тўхтамни шакллантириб олишга мажбур.

Маълумот- хўрланганда сабр қилишга ёрдам беради.

Маълумот- қийноқларни кечиришга кўмаклашади.

Маълумотлилик ҳатто қамоқхонада ҳам ҳурмат-эътибор уйғотади.

Маълумотли бўлиш- узоқ умр кўриш деганидир. Бунинг қандайлигини билмайман, Миша, бироқ илмли одам узоқроқ ва яхшироқ яшайди.

У бадавлат яшайди деб айта олмайман. Яхши, яъни ҳузур билан кун кечиради.

Бадавлат одам олганига диққат жамлайди, маълумотли эса нигоҳи тушганини ичидаги нимадирга таққослайди ва ортиқчасига муҳтож бўлмайди. Унга бировнинг шуурига кириб олиб, тушуниш осон.
Яъни Миша , маълумотли тим хира одамни тушунади, тим хира одам эса маълумотлини тушунмайди.

Тим хира умрида ҳеч қачон "рад этиш" , ёки " интизорлик", ёки " ҳаяжонланган " сўзларини ишлатмаган. Ҳатто у шундай демаган: "Яхши қиз, кетишингизни оғир кечирдим." Миша у аёлда ҳеч қандай хотира қолдирмаган, билсанг ўғлим, бўсалар эмас, сўзлар ёдда қолади.

Хира одамнинг жимлиги қизиқарсиз.

Эсингдами биз бирга, маълумот- бу хотира дегандик. Бу хотира ҳамдир. Бу ўқиганни иқтибослаш эмас, бу ўқиганларинг асносида ўзингникини шакллантириш. Ҳатто ноаниқ иқтибослаш ҳам бу- сеники. Ғалағовурда тафаккурни йўқотмаслик лозим. Фикрлар унчалик кўп эмас. Ҳазиллар миллионта, ўйлар юзлаб, ғоялар ўнлаб сонда, қонунлар эса саноқлидир. Уларни барча билади.

Хира одамнинг бир ғоясидан ҳамма хабардор.

Ундан ўзини ўзи илмлаштиришни ҳоҳлашади, ақалли у ўқиганидан таассурот олса ҳам бас. Кинодан эмас, кино томошабинда ғоя ёки фикр уйғотмайди- фақат китоб, китобни варақлаганингда ё мутолаа қилганингда у саломатликка ҳам, иродага ҳам ўргатади,

Ўғлинг илмли бўлиб етишсин. Дипломнинг бунга дахли йўқ. У " даҳли йўқ" гапида сўзлар ажратилиб ёзилишини билсин.

Бўлди, бас! Ойинг бизга ошхонада тушлик қолдирган. Ўзингга иситиб ол. Мен кеч қайтаман: чақирувлар кўп, лифтлар оз. Кафтимни қис ва мен борай. Айтганча, илмли кексаликда бахтиёрдир. "


Михаил Жванецкий




Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari