Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jun 28, 2023

Тақдир тортиғи

Бор экан-да, йўқ экан, уч опа-сингил бўлган экан...
Бири дангаса-ялқов, иккинчиси сержаҳл, заҳарханда, учинчиси ақлли, чевар, бир қултум сув қилиб ичворадиган даражада ҳурилиқо экан.
Кунларнинг бирида уларнинг эшиги ёнида арава келиб тўхтади. Аравада уларга нотаниш кекса аёл ўтирар эди.
-Сиз кимсиз,- сўрашди улар.
-Мен- Тақдирман. Сизларга эрга тегиш вақти келди.
Тақдир уларни аравага ўтқазиб, турмушга чиқазишга олиб кетди. Биринчи қишлоққа киришди. Бир йигит далада тер тўкиб меҳнат қиларди, кўринишидан шундоққина қўли гул экани аён эди. Нимани тузатиш ёки қуриш лозим бўлса, орқа ўнгига қарамай дарҳол унинг ёнига чопишарди.
-Мана шу сеники,-деди Тақдир қизлар тўнғичига. Опани аравадан туширишди ва йўлда давом этишди.
Кейинги қишлоққа етиб келишди. Бу ерда шундай йигит яшардики, ҳеч кимдан кўмагини аямасди. Барчага баробар меҳрибон, ҳожатбарор. Эл ундан зинҳор ранжий олмас, қулинг ўргилсин йигитмисан йигит эди.
-У- сенга,- деди Тақдир иккинчи қизга. Уни аравадан тушириб, йўлда яна давом этишди.
Учинчи қишлоққа киришди. Энг охирги атрофи лойга ботган, хароба уйда, қудуқ ёнида ароқхўр йигит юмалаб ётарди. Тақдир аравани тўхтатди ва деди:
-Бу-Сеники.
-Нега энди, ахир, у менга?! Ахир мен оқкўнгил, ақлли, ҳунарманд қизман. Сен эса менга қаёқдаги куёвни пеш қиляпсан? Опаларимга қандай зўрларини топдинг, менга бошқаси қуриб кетдими?
-Бошқаси бор...-хўрсиниб деди Тақдир ва қўшимча қилди,- бироқ бу сенингсиз адо бўлади...

Ю. Дехтерова

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari