Япон шоири Исикава Такубоку вақтнинг фонийлиги, ғаниматлиги ҳақида ёзган. У ҳар бир шеърида оний лаҳзани, бир зумдаги туйғуни муҳрлаган. Соғинч, ёлғизликнинг оғир оғриғи, айрилиқ азоби... Мазкур мисраларни ҳаётнинг ўзи Такубокуга шивирлаб айтиб турган ва у шоир билан ниҳоятда шафқатсиз бўлди.
Агар Лев Толстойнинг ёғоч косали набира ривоятида чол қувғинлик рамзи бўлса, Такубокуда кексалик- бу дарахтдан узилиб тушган япроқ, ва у абадийликка, қоронғулик қаърига эмас, ажойиб оламлар оғушига учмоқда.
Исикава бор йўғи 26 йил умр кечирди, у кўкйўталдан вафот этди. Бу ҳолатда у кексалик ҳақида нимани ҳам биларди дея ўйга толиш мумкин. Балким ўзни юпантиришга ожиз ташхис ҳақида билгач, ҳар бир ўтаётган куни энг сўнггиси деб санаб, гўзал кунлар адоғига етади деган ўй-хаёллардан 90 ёшли чол нимани ҳис этса, у ҳам шуни кечирган бўлиши мумкин эмасми?
Японлар ўз даҳоларини кўкларга кўтаришади. Бизга ҳам уни ўқиш ва хулосаларини ўз кечинмаларимиз билан таққослаш фойдадан ҳоли эмас.
ЯШАШГА ШОШАРДИ
Билмадим нега,
Бунчалар орзу қилдим,
Поездда кетишни.
Мана- поезддан тушдим,
Борар манзил йўқ.
Нега биз ўсиб катта бўлишни орзу қилдик? Болаликда ажойиб эди-ку! Мана сенга катталар ҳаёти, унда сеҳрли ҳеч вақо йўқ. Нуқул кетма кет мажбуриятлар ва бир жаҳон масъулият. Бу ҳам омадинг чопса. Энг ёмони ёлғизлик, агарда ҳеч кимса сенга муҳтож бўлмаса.
ЎЗНИ ЎРГАНМОҚ
Мен мақтовга лиқманми?
Йўқ, жаҳл қамраган.
Нақадар қайғули,
Ўзни билмоқ
Жуда ҳам яхши!
Ўзингни ва жиловингни билиш охири нима билан тугаши маълум фильмни қайта ва қайта кўришдек гап. Зерикарли ва аниқ. Чиндан, бундан ҳам ёмони- узоқ йил яшаб қўйиб ўзингни билмаслик. Бу руҳий карлик ва кўрликдир.
ҲЕЧ НИМА ЎЗГАРМАЙДИ
Абгор, кулранг қоғоздаги
Қадрдон газетани
Эрта тонг варақлаб,
Одатга кўра топдим
Хатоларни.
Интернетда ёшлар тарафидан маънавият бузилгани, виждон ва инсофнинг йўқолгани, маданиятнинг парчаланиши ҳақида баъзида аюҳаннос солинади. Ҳар бир жаҳлдор шарҳ-бу тузатиш лозим бўлган хатоларни кўрсатиш истагидир. Ёш ақлларгача етиб бориш истаги. Такубокуда биргина бўйсунувчанлик бор. Бу- шундай оқибатни ишлаб чиқараётган жамиятнинг аксидир.
ХУДДИ МЕН КАБИЛАР
Иккита дўстим бор эди,
Ўзимга ҳеч ўхшамаган,
Биттаси ўлди,
Униси эса
Касал чиқди қамоқдан.
Юрак ёш ўтгач қаримаслиги исботланган. Кўзгуга қарамасанг ёшинг нечадалиги ва ҳаётнинг ташвишлари қанчалар сени эзиб ташлаганини фаҳмлай олмайсан. Сўнгра тенгдошларингни кўрганингда ёки уларнинг суратларига тикилганингда гангийсан: улар нега бу қадар қариган?
ИЧДА НИМА БЎЛАЁТГАНИ ҲАҚИДА
Нафас олганим ҳамон,
Менинг кўксимда,
Шовқини қайнайди
Куз бўронининг
Қайғули.
***
Кўзимни юмаман,
Лекин унинг ўнггида
Ҳеч нима турмайди.
Ғамга ботаман.
Кўзимни очаман яна.
Мазкур сатрларни ўқиётиб, танангдан чумоли ўрмалаётгандек бўлади,
Бўм-бўшлашиш ҳолатигача ҳали анча вақт борлигини англадим: мияда уй масаласи, фарзандлар, турмуш ўртоқлар ҳақидаги чигал хаёллар ғужғон ўйнайди. Кун келадики, бундай ўйлардан фориғ бўламан. Ўшанда нима билан яшайман?
ФАОЛ ДЕБ ЎЗНИ КЎРСАТИШ
Уйдан чиқдим.
Ва тўғриси, ярим соат
Юрдим гўё
Ишлаётган одамдек,
Қаёққадир шошиб кетаётган.
Ёши улуғ одамлар икки тоифага ажралади: бирлари паспортдаги рақамлари билан келишиб, уларни бобо ва буви дейишларидан қўрқмай одатлари бўйича яшайдилар. Яна бирлари кексаликни ортга суриб ҳаёт тарзларини кескин ўзгартиришга уринадилар. Спорт билан фаол шуғулланадилар, ёшлар ичида кўпроқ бўладилар, зудликда машғулликка зарур муҳим машғулотларни ўйлаб топадилар.
Психологларнинг айтишларича, одамда мақсад бўлса-у 100 ёшга довур яшайди. Қолганлар эса бунга қўл силтаб, бўлмаган гап, ҳар кимнинг ўз поёни бор деб ҳисоблайдилар.
СЎНГГИ МАРТА
"Китоблар бўлса эди
Янги китоблар сотиб олсанг!"
Хотинимга айтдим.
Бу ўтинч эмасди,
Шунчаки орзу.
Игорь Губерманда шундай сатрлар бор, биз қачондир ўзимиз кийишга улгурмайдиган пойабзални сотиб олгани борамиз. Нақадар қўрқинчли.
Хельга хоним, блогер