Гўёки ҳамма ҳаётини оммага дастурхон қилиб яшайдиган давр келди. Ижтимоий тармоққа ҳар бир "аксириш"ларини юклашади-нима ейишди, қаерга ким билан борди, нима харид қилди, қаёқда ҳордиқ чиқарди, уйини қандай таъмирлади.
Одамлар шахсий фикр ҳуқуқига эга, улар қизғин буни баён қилишмоқда. Масалан, интернетда шарҳлар қолдиришади.
Бир неча йил илгари бир эркак менга кўнгил қўйиб юрди. Исм-фамилиясини тармоқдан излаб, у қатнашадиган форумни топдим. У сиёсат, иқтисодиёт, турмуш ҳақида мулоҳазаларини билдирарди. Фикрлари менга ғазабнок бўлиб туюлди ва бу одамдан ўзимни олиб қочишга қарор қилдим. Бирданига нега ундан узоқлашганимни барибир у фаҳмламади.
Қадимда донишмандлар айтиб кетишган: "Тилинг-душманинг" ва "Сукут-олтиндир". Хитой мақолида шундай дейилади:" Сўзинг сукунатни бузишга ярамаса, гапирмаганинг маъқул." Яъни бировга унинг кайфиятини кўтарадиган илиқ ва меҳрли сўзларни айтмоқ керак ёки жим турган маъқул.
Замонавий руҳшунослар ичидаги гапни сақламасдан, юзга шартта сўзлаш ҳақида уқтирадилар, яъни муносабатларни кўпроқ ойдинлаштириш, кишиларга ўз фикрини айтиш, ўз дунёқарашидан уялмаслик, ўз позициясида собит туриш лозим. Ҳатто режалар ҳақида ҳам овоз чиқармоқ керак. Шунда гўё улар "жонланиб", юракда пинҳона яширинган ғоялардан кўра амалга ошишга яқин бўлади.
Интернетдан ўзгага ошкор билдирмаслик жоиз жиҳатлар ҳақида билиб олдим. Мана улар.
1.Қилган хайрли ишларинг ҳақида гапирмаслик. "Яхшилиқ қил ва уни сувга от." Менимча мазкур мақол фақат мақтанчоқликка оид эмас, бу бундан огоҳ бўлган кишиларга яхшиликни суистеъмол қилишига ҳам тўсиқ қўяди.
2.Сизни севишлари ҳақида керилманг. Ошиғингиз сочингиздан кўп. Бундай кеккайиш кишини юксакка кўтармай, уни пастга уради. Севги ҳақида сизга исташса бошқалар сўзласин. Қўшиқни ёзишади, шеърни бағишлашади. Лев Толстой шундай ёзган: "Бизни севишганда ўзимизга яхши туюламиз, аслида бизни севганлар яхшидир."
3.Кимгадир ғояларинг, бошлаётган ишинг ҳақида очиқ айтиш керакмас. Баъзилар ундан ўз манфаатига фойдаланиши мумкин деб ҳисоблашади. Кимдир ҳасадгўйнинг "кўзи тегади" ва у рўёбга чиқмайди, дейди. Гўё кўринмас куч истаклар ушалишига тўсқинлик қилади. Шу навбатда бировга режангизни айтиб, ҳаётда у амалга ошмаса, кейин бу ўзингизга ишончни сўндиради.
4.Эришилган улкан ютуқларингиз ва қаҳрамонликларингиздан гап очманг. Бу шунчаки ҳаётингиздаги кундалик ҳолат бўла қолсин. Улар ўзларидан карра ўн чандон кучлини кўришса ҳайратга тушмайдилар.
5.Ўзгага бировга тааллуқли сирни гапирманг, ҳатто уни ҳеч кимга тарқатмаслик ваъдасини беришса ҳам. Шунинг ўзи бу одамнинг тубанлигидан далолат ва бундай кимсаларга ишониб бўлмайди.
6.Нақадар маънан ва маданий етук,руҳан бой киши эканлигингиз ҳақида сўзламанг, Бундай кўламни на ўлчаб, на таққослаш мумкин. Бу ишни аслида ҳам чинакам ички хотиржам ва ўзига ишонган одам қилиши мумкинми?
7.Ўзаро муносабат ва ихтилофларга четдан кимнидир аралаштирманг. Сиз у билан ярашасиз, уларда эса яқинда душманингиз ҳисобланган киши билан қайта муносабатингизда салбий фикр шаклланади.
8.Ҳукм чиқарманг ва айбламанг. Кишилар устидан кулманг, қаёқдан биласиз, эртага тақдир сизга нима тортиқ қилишини. Барчамиз хатоликларга ҳақлимиз.
9.Молиявий аҳволингиз яхшилигидан сўзламанг. Ҳасад бошқаларнинг ич-этини кемириши мумкин.
10.Қарз ва мажбуриятларингизни айтманг. Агар кучли шахс бўлсангиз, барча қийинчиликларни ҳал қила оласиз. Агар акси юз берса, аҳмоқона вазиятга тушганингиз сезилади. Сизни пулнинг ҳисобига уқуви йўқ ёки шумшук санашлари мумкин.
А. Назарова.