Free HTML5 by FreeHTMl5.co Apr 03, 2021

Совға.

Дўстимнинг қизи туғилганда, хотини билан учаласи ойлик маошга кун кўришга қийналишди. Ўша вақтда у шаҳримиздаги корхонада элекромонтёр бўлиб ишларди, лекин Москва фирмасига унга 2,5 баробар кўп ҳақ эвазига қатнаб ишлашни таклиф қилишганда бажонидил кўнди.
Уйига ҳар икки ойда икки ҳафтага келарди.
Ўша пайтларда қизининг қандай катта бўлаётганини кўрмаслик ҳисси унга азоб берарди, бироқ оиласини фаровон қилиш мақсади устун чиқарди.
Шу зайлда 3 йил ўтди.
Яқинда у яна эски ишига қайтди. "Нега?" деган саволимга у ушбу воқеани сўзлаб берди.
"Қизим улғая бошлагач, ҳар гал у мени интизорлик билан кутарди, кетганимдан сўнг қаттиқ соғинарди. Мен ҳам оиламдан йироқ эканимдан куйинардим. Хотиним ҳам ишга чиқди, бизга эски маошим ҳам етарди, бироқ шундай яшашга ўрганиб қолгандик.
Охирги сафар кетишимдан аввал қизчам ўксиб йиғлаб, мендан қолишимни ёлвориб сўради. Уни ҳеч қандай сўзлар билан овутиб, кўндиролмадик, шунда чўнтагимдан конфет чиқариб, тинчлантириш учун унга тутқаздим.
Бир ой ўтгач, уйга қайтганимда, у мени бўсағада қувониб кутиб олди ва югуриб ўз хонасига кириб кетди, у ердан ўша конфет қоғозини менга олиб келди. Хотинимнинг айтишича, қизчам шу вақт давомида бу қоғозни қўлида ушлаб юрган, уни дадамнинг совғаси деб, ташлаб юборишга йўл қўймаган.
Ўша оқшом эски ишимга қайтиш ҳақида қарор қабул қилдик."

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari