Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 11, 2022

Севгида қадр бебаҳо

Таниқли руҳшунослардан бири ўзининг семинарини бошлаётиб, ҳавога 100 долларлик пулни кўтарди. Залда 200 га яқин киши бор эди. Руҳшунос шу пулни ким олмоқчи экани ҳақида сўради. Гўё буйруқ берилгандек барча баробарига қўл кўтарди. "Ораларингдан кимдир пулни олишидан илгари уни яна бир нима қиламан."-давом этди психолог. У қоғозни ғижимлаб ташлади ва уни ким олади дея сўради. Яна ҳамма қўлини кўтарди." Унда,-жавоб берди у,- мана бунақасини бошлайман. " У шундай дея пулни ерга улоқтирди, ва кир полда уни пойабзали билан устидан босиб ишқалади. "Бундай ҳолда бу пул қайси бирингизга керак?" Ва яна барча қўлини кўтарди. "Қадрли дўстлар,-деди руҳшунос,- ҳозиргина сиз кўз ўнгизда қимматли дарсни олдингиз. Мен бу пул билан нимаики қилмайин, барибир унга эришмоқчи бўлдингиз, чунки у ўз қадр-қийматини йўқотмаган. У ҳамон 100 доллар миқдоридаги пуллигича қолди. Ҳаётда шундай бўладики, кўпинча эгардан сидирилиб, ерга силтаб топталамиз. Бундай вазиятларда ўзимизни ҳеч нимага арзимас этиб ҳис этамиз. Лекин бундай ҳол юз бериши ё бермаслиги муҳиммас, сен ўз қадрингни ҳеч қачон йўқотмайсан. Гарчанд кирми ёки тоза, ғижимланганми ё сип-силлиқ - сени севганлар учун ҳар доим бебаҳосан."

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari