Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 09, 2022

Саломатлик рисолага бўйсунмайди

Афсонавий бразилиялик онколог Пауло Убиратаннинг деганлари:

Алкоголни истеъмол этишда киши ўзини чегаралаши лозимми? Албатта лозим. Бироқ ёдингизда тутинг: ҳар бир шароб узумдан тайёрланади, пиво эса бошоқдан. Бренди-бу дистистилланган винодир, демак мевадан бор суюқлик сиқиб чиқарилган, мевани хом тарзда егандан кўра май сизга кони фойда. Шунинг учун ўзингизни ҳаддан зиёд чегаралаб қўйманг.
Агар ёшингиз ўтиб борсаю, соғликдан шикоят бўлмаса, ўз ўзига нисбатан қандай ғамхўрлик қилмоқ керак?
Менинг қарашим шунақа: мабодо ҳеч қаер оғримаётган бўлса, ҳеч нима қилмаслик керак. Спорт билан шуғулланиш ҳаваскорлар соғлигига ҳеч бир таъсири йўқ. Профессионал спорт билан машғуллик эса унга зарар келтиради. Сиз эришишингиз мумкин бўлган нарса бу мускулларингиз ортиқча ўсиши холос.
Агар муттасил пиёда юриш фойдали бўлганида почтальонлар энг басоғлом одамлар бўлишарди. Қуёнлар тўхтовсиз чопишади ва сакрашади, лекин улар ўн беш йилдан зиёд яшашмайди. Тошбақалар эса югуришмайди ва ҳеч нима қилишмайди, бироқ 450-500 йил ҳаёт кечиришади.
Аммо айтишларича, барибир машқлар ва жисмоний фаоллик умрни узайтиради.
Масалан юракни бақувватлайди...
Юрак аниқ сондаги қисқаришларга дастурлашган. Уларни жисмоний бадан тарбияга сарфламанг. Унинг заҳираси юрак қисқаришларининг қайси усули қўлланилмасин тугайди. Бу тезликни ошириб ҳайдаб машинангиз умрини узайтиришдек гап.
Узоқ яшамоқчимисиз? Унда тушликдан кейин бироз мизғиб олишга отланинг.
Гўшт соғлик учун зарарлими?
Ўзбилармон парҳезшунослар тавсиясига ишонишдан аввал ўз емагингиз моҳиятига етиб кўринг. Сигирлар нима ейишади? Ўт ва маккажўхори. Бу ўсимликларга доир озуқа. Уларнинг гўшти ўт ва маккажўхори қайта ишланиши натижаси. Демак, гўшт тановули организмга ўсимликлар озуқасини юклаш деб ҳисоблайман.
Ҳаёт қабрга танангни силлиқ ва гўзал сақлаб олиб бориш деган мақсаддаги саёҳат бўлмаслиги даркор.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari