Агар сизга хиёнат қилишган ёки сиздан юз ўгиришган бўлишса, тақдирга ҳамду санолар ўқинг.
Агарда сизда куч-мадор, таниш- билиш қолган бўлса, Парвардигорга оғриқ ва кўз-ёшлари орасидан миннатдорлик билдиринг. Бу хайрлидир.
Актриса Янина Жеймо ( уни Золушка роли орқали танийсиз) қамал пайти томларнинг устига олов бўлиб ёнган бомбаларни ўчирган, госпиталларда ярадорлар ҳузурида куйлаган, очликдан ўлаёзиб сўнгги қувватида ишлаган, бу вақтда эри Тошкентга эвакуацияга кетишга улгурганди.
Қамалнинг энг мудҳиш ойларидан кейин у қирқ иккинчи йилнинг охирида эрининг ёнига кетди.
Йўлда у ҳарбий эшелонга ўтиб олди, бу хавфли эди, уни кўпроқ бомбага тутишарди, лекин ҳарбий поезд илдамроқ юрарди, У аввалроқ ўтирган фуқаролик составини эса портлатишди. Ҳамма ҳалок бўлди.
Янина Тошкентгача етиб келди, севимли эрининг қучоғига, унинг квартирасига отилди, у эса яна уйланганди. Бир неча ҳафта эри қайғуга чўмган, ахир Янинани ҳалок бўлган деб ўйлаган! Ва хотин олди. Якка-ёлғиз яшаш оғир, тушуняпсизми. Бир неча ҳафта тул эркак бўлиб қолиш оғир. Янина кетди- бировнинг бахтига ҳалақит бериб нима қилади.
Хотирасини йўқотди, қулоғи бироз эшитмай қолди, эси оғди- бир жойда ўтирволиб, нуқул чекарди, чекарди...
Сўнгра эса унга бир таниши чет эл дорисини берди, томчилаб ичиладиган, таъсири мўъжизакор, зарҳал ёзувли малҳам. Бу томчиларни ичганда- ёрдам берди! Тузала бошлади!
Кейин таниши тан олиб, унинг азобланганини кўриб, кўмак кўрсатишни истаб, унга оддий шакар сувни берганини айтди. Ширин сув.
Ва Янинанинг ҳаётини қутқарди.
Сўнг эса у яхши бир кишига турмушга чиқди- у ҳам уни қутқариб қўлларди. Никоҳ бахтли бўлиб чиқди. У артист Бернес хотинидан кўра тирик қолди. Полина саратонга чалинди, йигирма йилдан буён бирга яшаган эри эса бир марта ҳам шифохонага келмади- саратондан қўрқди. Юқтириб қолишни истамади.
Полина эса қўнғироқ қилди, ёлворди, бетоблик билан олишиб, бир неча ой касалхонада ўлаётганди, ва ўлди. Мана шунақа. Хиёнат қилишди- хўп майлига, қўлингдан нима ҳам келарди.
Агар ёш ва саломатлик заҳираси бўлганда сотишса маъқул.
Мўъжиза томчили ёки оддий ҳамдардлиги бор танишлар бор. Биз оёққа турамиз. Ким хиёнаткор, ким дўстлигини тушуниб етамиз.
Хиёнаткорлик ҳам яхшиликка, мадомики ўз вақтида содир бўлса-куч ва вақт борлигида.
Шафқатсиз сабоқни ўзлаштириб оламиз--қутқарилиш сабоғини.
А. Кирьянова