Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 15, 2022

Қўрқув ҳеч кимга ёрдам бермаган

Бир куни совуқдан дийдираб чўчишни бас қиласан. Ҳар қандай совуқликлардан. Шунчаки иссиқроқ ўраниб, яшашда давом этасан.

Ва сенда хиёнат қилиш, ранжитиш, кўнгил оғритишга имкон бўлмайди.

Чунки буларнинг бари қўрққанингда юз беради , қўрқмаганингда эса- ҳеч ҳам.

Зотан сен энг ёмон услублардан ўтгансан, сени бирон нима билан ҳайратга тушириш иложсиз.

Ва сен ниҳоят, қўрқишдан тўхтаганинг заҳоти ҳаёт бошланишини тушуниб етгансан.

Аёз, жазирама, хафагарчиликлар, алам, ҳукм, йўқотишлар, ғийбат, мишмиш, тентаклар, айрилиқлар, ёлғизлик, хиёнат, ҳатто ўлим.

Чунки қўрқув ҳеч кимга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Қўрққанларнинг ярим умрини тортиб олган, кўмак кўрсатмаган.

Қўрқувнинг йўқлиги сенинг кўзларингни очади: сендан норизолар- бу норизолар муаммоси, кўнгли қолса- кўнгли қолганларнинг, танқид қилишса- танқидчиларнинг ташвиши эканлигини кўрасан.

Сенинг бу ерда ҳеч қандай дахлинг йўқ.

Ортингдаги ўзаро суҳбатлар, ҳатто ёлғиз дийдиёлар сендан нари бўлсин.

Мен қўрқишни рад этаман, дўстларим!

Мен яшамоқликни танлайман.


Лиля Град



Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari