Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 03, 2023

Энг қисқа ҳикоя

Бир куни Эрнест Хемингуэй ҳар қандай ўқувчи қалбини титратувчи олти сўздан иборат ҳикоя ёзиши мумкинлиги ҳақида баҳс ўйнади. Адиб бу мунозарани ютиб чиқди. "Болалар пойабзали сотилади. Кийилмаган." ("For sale: baby shoes, never used. ").

****


Фредерик Браун қачонлардир ёзилганлари ичида энг қисқа қўрқинчли воқеани ижод этди:
"Ер юзидаги энг сўнгги одам хонада ўтирарди.Эшикни тақиллатишди..."

**** ****

Америка ёзувчиси О'Генри анъанавий ҳикоячиликдаги барча -муқаддима, авж нуқта ва хотима каби асослари мавжуд қисқа ҳикоялар танловида ғолибликка эришган:
"Ҳайдовчи тамаки чекканча, қанча бензин қолганини билиш учун бензобакка энгашди. Марҳумнинг ёши 23 да эди."

**** ****

Инглизлар ҳам энг қисқа ҳикоя бўйича танлов ўтказишди. Аммо унинг шартига кўра, ҳикояда қиролича, Тангри, сир ва ҳирс эсланиши лозим эди. Биринчи ўрин мазкур асар муаллифига насиб этди: "Эй, Тангрим,-хитоб қилди қиролича,- мен ҳомиладорман, бироқ кимданлигини билмайман."


**** ****


Спарталикларнинг ихчам сўзамоллигининг классик намунаси кўп юнон шаҳарларини забт этган Македония подшоҳи Филипп II га ёзган мактубида акс этади:
"Сизларга маслаҳатим: тезда таслим бўлинг, акс ҳолда қўшиним билан ерингизга кириб, боғ-роғларингизни пайҳон қилиб, одамларингизни қулга айлантираман, шаҳрингизни хароб этаман."
Бунга жавобан спарта эфорлари биргина сўзни жумлага жойлаштиришди: "Агарда."

**** ****

Виктор Гюго "Хўрланганлар" романини нашриётга мана бу хатни қўшиб жўнатди:
"?"
Бундан ўтиб тушадиган қисқа жавоб шундай бўлди:
"!"

**** ****

Энг қисқа таржимаи ҳол бўйича танловда бир кекса француз аёли ғалаба қозонди. У шуларни битганди: "Илгари юзим силлиқ ва юбкам ғижим эди, ҳозирда эса бутунлай акси."



Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari