Олма нафақат инсоният тарихи муқаддимаси рамзи, жисмларнинг ўлчов мезони ҳам бўлди.
Европада бирор мева пайдо бўлса дарҳол олма билан менгзашарди. Апельсинни Хитой олмаси, лимонни-ҳинд олмаси, помидорни-олтин олма деб аташди.
Иерухон шаҳридан топилган олма уруғлари қолдиғи эрамиздан аввалги 6500 йилларни кўрсатади. Шумерлар эрамиздан аввалги 2500 йилларда олма ўстиргани аниқланган, улар турли дарахт ва буталарни пайвандлаш орқали мева навларини яратишган.
1976 йилда Apple янги логотип ишлаб чиқди. Унда macintosh навли олманинг сояси акс этди.
Бир дона мевага 21 доллар- 1974 йил Японияда яратилган Sekai-ichi навли олма жаҳонда энг қимматбаҳо ҳисобланади. Олманинг диаметри-46 см, оғирлиги 900 грамм. Олма гулини қўл билан чанглаштиришади, ҳосилини эса асалли шароб билан ювишади.
Олманинг 4 дан бир қисмини ҳаво эгаллайди. Шу сабабдан бу мева сувда чўкмайди. Олимлар ҳозирги олмаларнинг 25-47 та олдинги турларини аниқлашган. Кўпчилигининг келиб чиқиши Қозоғистон ва Марказий Осиёдир. Ҳозирда қанча нави борлиги номаълум. Ҳар йили янги нав патент олади.
Швециялик рассом аёл Эмма Лундстремга швед шаҳри Кивикда ўтказиладиган олма ярмаркасида картина яратиш учун 40 000 дона олма меваси зарурдир. Ғайриоддий санъат асари вазни 3 тонна тош босади. 1987 йили маҳаллий олма навлари пишиб етилиши мавсумида импорт олмалар келтирилишига тақиқ олиб ташланганди. Швед ишлаб чиқарувчилари"олма уруши"ни эълон қилишди, хорижлик мева етказувчиларга рақобат маъносида Кивик шаҳрида ярмарка ўтказа бошлашди.
375 ёш- бу АҚШдаги мева соладиган энг кекса олма дарахтининг ёшидир. Уни 1647 йили Манхэттенда ўтқазишган.
100 грамм олмада 0,11 мг темир моддаси мавжуд. Олма ёрдамида организмда темир танқислигини йўқотиш мушкул. Катта ёшдаги кишиларда темир истеъмол қилиш кунлик нормаси 8 дан 18 мг ни ташкил этади.
Бир йилда дунё миқёсида 68,6 млн тонна олма етиштирилган. Энг йирик етиштирувчи Хитойдир (31 млнга яқин). Иккинчи ўринда улкан фарқ билан АҚШ (5 млн).
Бир йилда тўпланадиган жами олма ҳосилида- 68,6×109×0,11/106=7546 кг темир мавжуд. Ўртача енгил автомобилларнинг 25 дона кузови шу вазндан иборат.