Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 21, 2021

Психиатр

Бу поликлиникага қуролга маълумотнома олиш учун бордим. Бунинг учун бошқалар қаторида психиатр кўригидан ҳам ўтиш лозим. Кабинетга кириб, кўзим тушгани шу бўлди: етмиш ёшлардаги бир буви, оппоқ қалпоқ танғиб олган момоқаймоқ кампир ўтирарди Поликликаникаларда сўнгги бор оқ қалпоқли шифокорни кўрганим эсимдан ҳам чиқиб кетган, лекин гап бу ҳақда эмас.
-Ўтиринг,-ғўлдиради буви қоғозга алламбалоларни ёзиб.
Ўтирдим. Столга дафтарчамни қўйдим. Ўтирибман. Жиммиз.(Ахир у ёзяпти.) Мен секингина сақич чайнаяпман (боягина тамаки тутатгандим, иси чиқмасин деб...).
Буви қоғоздан кўзини узмай дейди:
-Биласизми, аёл кишининг ҳузурида сақич чайнаш одобдан эмас.
-Узр сўрайман, деб дарҳол чекиш ҳақида алланимани тўнғиллаб, ҳид келмаслиги учун чайнаётганимни гапирдим ва сақични тамаки қутисига тез жойладим.
Буви эса ҳамон менга тикилмай, қоғоздан бошини кўтармай, дафтарчамни олиб нимадир ёзди ва шарҳлади:
-Ташқи таъсирга берилувчан.
Мен енгилгина бўзариб:
-Ахир, буни ўзингиз айтдингиз.
Буви (табиийки яна бош кўтармасдан, қоғоз қоралашда давом этиб):
-Зулмкорликка мойил.
Мен ҳайратдан нафасим томоғимда бўғилди, ичимдан эса"жим тур, аҳмоқ" деган овоз келарди. У эса (овоз) жинни туюлмасди. Ўтирибмиз шу алфозда. Жимгина. 3 дақиқа. 5 дақиқа.
Буви эса қоғоздан нигоҳини узмай ўша оҳангда:
-Депрессияга осон тушади.
Мен эса ҳозир маълумотномани олиш нари турсин, чироғи ўчиб ёнадиган машинада мени олиб кетишларини тасаввур эта бошладим, бошимга осмондан харсангтош тушса ҳам, жим қотишга уринардим.
Ўтирибмиз. Яна жим. 3 дақиқа. Беш дақиқа. Орадан ўн дақиқача вақт ўтгандан сўнггина буви ниҳоят бошини кўтарди ва Шапокляк кампирникига ўхшаш маккорона қараш билан кўзимга тикилиб, дафтарчани қўлимга тутқазди.
-Майли, боравер, овчи...

И. Гудков




.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari