Шу кунларда машҳур футболчи Пеле ўзининг 82 ёшини нишонламоқда.
Пеле- ўйинчи сифатида уч карра жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчидир. Ҳаммаси эса Бразилиянинг кичик шаҳарчасида бошланганди. Пеле камбағал оилада туғилган, у учта фарзанднинг тўнғичи эди. Ўтмишда ўзи ҳам футболчи отаси ўғлига биринчи устоз бўлди, у баъзи спортга оид маҳорат сирларини ўргатди. Жаҳон футболининг юлдузи 7 ёшидаёқ маҳаллий болалар футбол командаси сафида тўп сурди ва шу ерда унга аҳамият бериб қарашсаки...
Пеле қоидалари
Қаёққа йўл олма, у ерда учта сиғиниладиган санамни учратасан: Исо Масиҳ, Кока-Кола ва Пеле.
Мабодо сен биринчи бўлсанг, биринчисан. Агар иккинчи бўлсанг, унда- ҳеч кимсан.
"Мендан янги Пеле қачон туғилади?" деб сўрашади. Ҳеч қачон, негаки дадам ва ойим дўкон даричасини бекитиб қўйишган.
Муваффақият тасодифий эмас. Бу оғир меҳнат, тиришқоқлик, ўқиб ўрганиш, ўзни қурбон этиш ва энг аввало қилаётган ишингни севишинг натижасидир.
Одамлар Пеле ва Марадона ўртасида танлашади. Энг яхшиси- Ди Стефанодир. У мукаммалроқ ўйинчи.
Мендан доим Пеле ва Марадонадан қайси бири зўр деб сўрашади. Ахир фактларга бир қаранг. У ўнг оёғи билан нечта гол урган? Боши билан-чи?
Ҳадеб алоҳида ажратилган шахслар ҳақида сўрашади. Ғалаба қозонишнинг ягона усули эса- командада ўйнамоқликдир. Футбол 1-2-3 машҳур ўйинчидан иборат эмас.
Бразилияликлар футбол билан овқатланишади, футбол билан ичишади, футбол билан ухлашади. Улар футбол билан яшашади ахир.
Пенальти- гол уришнинг қўрқоқ усулидир.
Жаҳон чемпионати- ўйинчиларни яхши ва буюкларга ажратишнинг энг аъло усулидир. Бу ўзига хос буюкликка синаб кўришдир.
Мен Бразилияни дунё бўйлаб тақдим этаман. Бразилияликларни ранжитмаслик учун қаерда бўлмайин ҳаммасини аъло бажаришим шарт. Айнан шу билан машғулман.
Сен ифлос ва қўпол футболчиларга қарши ўйнаётганингда, бу осон, негаки у нима қилиши мумкинлигини доим билиб турасан. Бироқ футболчи нафақат қўпол, устига устак ақлли бўлса- худди шу ерда муаммо туғилиши бор гап.
Агар одамларга маълумот берилмаса, уларни бошқариш осон бўлади.
Муваффақият сени қанча гол урганинг билан ўлчанмайди, бу мағлубиятга учрагандан сўнг кейинги ўйинни қандай ўйнашинг билан белгиланади.
Футбол-инсонларни бирлаштирувчи ягона спортдир. Боймисан ё фақир, оқмисан ё қора, фарқи йўқ. Футболнинг гўзаллиги мана шундан иборат.
Тўп сураётган ҳар бир болакай Пеледек бўлишни истайди. Демак гарданимда улкан масъулият - нафақат футбол майдонида, ҳаётда ҳам намуна кўрсатишим керак.
Бу дунёда ҳаммаси- ўйин.
Ўзимни яхши бизнесмен дея ҳисоблай олмайман, чунки кўпроқ юрак амрига қараб иш тутаман.
Ҳар доим тунда ётиб ўйлайман: нима учун ҳали ҳам машҳурман. Тўғрисини айтсам, негалигини ўзим ҳам билмайман.
Тўпни назорат этсанг, ҳисобни ҳам назорат қиласан.
Энг муҳими- яхши инсон бўлишдир.