Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 18, 2021

Аль Пачино. Биргина йўловчи

Альфредо Жеймс Пачино-америкалик актёр, режиссёр, сценарийнавис. Асосан гангтерлар ижроси,Ф.Копполанинг "Чўқинтирган ота" трилогиясидаги Майкл Карлеоне, Брайен Ла Пальманинг "Чандиқли юз" фильмидаги Тони Монтана образлари орқали машҳур. "Аёл ифори" фильмидаги Френк Слейд роли учун Оскар мукофотига сазовор бўлган. Унинг ҳаётга қарашлари қаҳрамонлари сингари муракаб ва терандир. Қўйида санъаткорнинг турли интевьюларида билдирган фикрларининг айримлари жамланган.



Менга гўзал хотин керак эмас, пул эвазига истаган ташқи кўринишни туҳфа этишим мумкин. Бой хотиннинг ҳам ҳожати йўқ. Ўзимда бори етарли. Менга ёқимли аёл ҳам керакмас. Пулларимга деярли ҳар қандай аёл шундай бўла олади, бўла олмаганини эса ўзим забт этаман. Менга вафодор хотин керак. Садоқат ва обрў-шаънни жаҳоннинг бирорта пулига сотиб олишнинг имкони йўқ.


Ҳеч қачон ҳеч кимга ҳеч нимани тушунтирманг-барибир ҳар ким ўз фойдасига ағдаради.


Болалигимда Худодан велосипедни сўраб ўтинардим... сўнг эса Худонинг бошқача ишлашини англадим... велосипедни ўғирладим ва Худодан гуноҳдан ўтишини ёлвордим...


Биринчи қоида -енгилмаслик керак. Иккинчи қоида-биринчи қоидани эслашдир.


Кўзни алдаш осон, лекин юракни алдаш мушкул иш.


Рост, мен тутилиб гапираман. Нима деяётганимни англашни бошлаш учун мен билан эллик йил яшамоқлик керак



Ойим мен машҳурликка эришишдан олдин вафот этган. Эсимда ёшим ўнда эди.Уйимиз юқори қаватда жойлашганди. Жудаям қаҳратон. Муюлишдаги кўчадан болалар ўйнагани чақиришарди, Онам эса қўймасди ва жаҳлим чиқиб, унга бор овозда бақирардим. У менинг тана- хархашаларимни кўтарди. Ва бу билан ҳаётимни қутқарди. Биласизми, ўша мени кўча кезишга чақирган болаларнинг бирортаси тирик эмас. Онам мени ташқарида сандироқлаб юрмасдан, уйда дарс қилишимни истарди. Айнан шу учун шу ерда ўтириб, сиз билан суҳбатлашаяпман. Ҳаммаси оддий, шундай эмасми? Аммо биз шу қадар паришонхотирмизки....


Бир вақтлар киоскачиларга "Шоу бизнес" деган газетани таширдим. Қанча ҳақ тўлашгани доим ёдимда, ўн икки доллар! Ўн долларлик ва иккита бир долларлик қоғоз. Ўн долларни тезда ўн иккита бир доллардан пул бўлиши учун алмаштирардим. Барга ҳақ тўларкансан, бир уюм пулингга қараб тамшаниб, четдан пулинг жуда кўп туюлади.




Муваффақият калити истакда. Мен ҳар доим шундан ёнаман.


Мени ҳар доим инжиқ, билағон, одамови деб аташади. Огоҳлантириб айтаман: аслини олганда бундан ҳам бадтарман.


Шундай давр бўлдики, хапдори ва ичкиликка керагидан ортиқ ружу қўйдим. Айтмоқчи, буларнинг барини ташлаганман. Ўшанда тантана маросимида ўтириб, ўйлаб қолардим:"Мабодо мени тақдирлашса, саҳнагача етиб бораманми? Имоним комилмас. "


Китоблар ва пьесалар ўзимни ва атрофимни англашимга кўмак берди, сўнг жиддий тортиб, олдинга силжиш бўлди.


Ғурур ва калондимоғлик-шайтоннинг малайлари. Мабодо уларни бошқара олмасанг, улар сени бошқаради.


"Фрэнки ва Жонни" картинасида ошпазни ижро этган бўлсам ҳам, мендан таом тайёрлашни талаб қилманг. Агар бирон нима пиширишни бошласам, бу қотиллик билан тугайди. Гапим чин. Мен роль ўйнай оламан. Тушлик тайёрлаш менга эмас.


Менга ўзгаларнинг нима кераги бор? Бировлар чиқиб тушадиган вагон бўлишни ҳоҳламайман. Менга охиригача бирга етиб борадиган биргина йўловчи зарур.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari