70 ёшлардаги соч-соқоли оқарган қария қафаслар ёнида юриб, ниманидир диққат билан кузатарди.Буни кўрган - жониворлар сақланадиган манзил ходимаси яқинлашиб сўради:
-Сизга нимадир керакми?-сўради у,- сиз кимнидир ахтаряпсизми?
-Йўқ, йўқ!Ташвишланманг. Шунчаки қараяпман.Мумкин бўлса агар.
-Ҳа, албатта. Худо ҳаққи, марҳамат, кўраверинг.
Қария яна узоқ юриб, ҳар бир кучукка тикилиб чиқди.Ҳатти-ҳаракатидан у жониворхонанинг ҳар бир яшовчиси билан таниш деган тасаввур уйғонарди.У бир неча бор айланиб одимлаб,бир қафаснинг ёнида тўхтаб қолди.У ерда,бурчакка деворга қисиниб, кучук ўтирарди.У бошқа жониворларга ўхшамасди. Думини ликиллатмас,интизор кўзлар билан мўлтиллаб боқмасди.У шунчаки ўтириб, ён-верига гоҳ-гоҳ қарарди.
-Унга нима бўлган?- сўради қария.
-Бу-ми, у Берта! Ёши олтида бўлса керак. Яқинда келган.Машина уриб юборибти.Хужайкаси ундан воз кечибти, қўшниси бу ерга ташлаб кетди.операция қилишди,афсуски бир қўл-бармоғини қутқаришнинг иложи бўлмади.
-Энди у чопа олмайдими?
-Нега энди?! Чопади.Лекин ўшандан буён қафасдан чиқмаяпти.Билмадим, балким қўрқаётгандир?
-Уни олиб кетсам майлими?- ўтинди қария.
Аёл унга разм солиб, ўйлади.”Мункиллаган чол, сенга йўл бўлсин.Бир оёғинг гўрдан нарида бўлса,бирон нима бўлса у яна кўчада қоладими?”
-Келинг, яхшиси, ўйлаб кўрайлик.Эртага жавобини айтамиз.Маъқулми?
- Унда эртга кираман.Хайр.
У эртаси кууни жониворхона олдида зрта тонгда жониворхона очилмасидан пайдо бўлди.
-Ҳа, бу яна сизми? Салом.Биз бирга маслаҳатлашдик.Сизга бу итни бера олмаймиз, у касал унга парвариш зарур.
Чол хафа бўлди. Аёлга у ҳатто йиғлагандек кўринди.У бурилди-да, кетди.
Тушдан кейин ходимлар қафасни йиғиштиришга тушишди.Ўша қафас ёнида эса ҳамон ўша қария турарди.У нима ҳақдадир ит билан суҳбат қурарди. Аёл унга яқинлашиб, яна кучукни бера олмасликларини эслатди.
Бир ой мобайнида, ҳар сафар ишга келишганларида ходимлар бу чолни кўришарди.У ҳар доим битта қафасга яқинлашиб, жонивор билан ниманидир пичирлаб, гаплашарди.Ҳамма унга кўникиб қолган, ҳатто эътибор ҳам бермай қўйишганди. Ахийри директор чидаб туролмади:
-Люда, унга итни бера қол: барибир қафасдан нари кетмайди. Балким шунда тинчланар?
Ходима яқинлашиб, эшикни очди. Чол ичкари кирди., итни ёнига ўтирди, лаҳза ўтиб, иккаласи ҳам ташқари чиқишди. Аёлларнинг юзида ҳайрат лиммо-лим эди.Чол ва кучук жониворхона ҳудудини айланиб чиқишди. Улар бир пас тўхтаб, нафас ростлашишарди-да, яна сайрда давом этишарди.Шу тарзда Берта ва Владимир Александрович (чолнинг исми шундай эди.) ўртасидаги дўстлик бошланди.
Владимир Александрович ҳар кун келарди. Берта фақат уни тан оларди. Улар бирга сайр қилиб шодланишарди, бироқ кўпроқ кўпроқ жим юришарди.Қайсидир дарахт остига ўтириб олис-олисларга ғамгин боқишарди.Қафасхонага қайтишгач, бир бирининг кўзларига тикилиб, узоқ хайрлашишарди.
Икки ойдан сўнг директор Бертани бутунлай олиб кетиши мумкинлигини айтди, бироқ чол буни рад этди.Нимага, ахир? У буни ўзи жуда истаганди. Владимир Александрович бу саволга жавоб беришни ҳоҳламади, ҳар гал кўз ёшини кўрсатмаслик учун юзини бурарди.
Аёл гап нимадалигини аниқлашга қарор қилди ва бир куни қариянинг изидан тушди.Қафасхонадан чиқиб, чол оқсоқланиб, шаҳар чеккаси томон йўл оларди.Аёл эса унинг ортидан.Улар бир соатга яқин йўл босишди.Қария бир бинога яқинлашиб, эшикни очиб, ғойиб бўлди.Аёл эшикка яқинлашиб, ўтириб қолди. Унга ёрлиқ осилиб,ПНИ (психоневрологик интернат) деб ёзилганди, оддий халқ тилида – қариялар уйи.Аёл карахтликдан қотиб қолганди.Бинога кириб, бўлим бошлиғига учради, Владимир Александрович ҳақида сўради. Бу ерда унинг келганига ўн йил тўлганини айтишди.У аварияга йўлиққан, оёғини асраб қола олишмаган ва қизи уни бу ёққа олиб келган, уни бошқа ҳеч қачон кўришмаган. Бинони тарк этаркан, пўлатдек қатъий хислатли, қачондир эри ва ўғлини нариги дунёга кузатган, буни унутиб, ардармон бўлиш мақсадида икки юзта жонивор уччун жой очган бу аёл йиғларди.У кўп унга итларини ташлаб кетганларини учратган, бироқ тирик одамни топширишганига илк бор гувоҳ бўлаётганди.Тағин ўз отасини.У бинодан олислашаркан, йўлда биринчи бор тўғри қарорни чиқарди.
Орадан вақт ўтди ва у бахтли уйғонди.Ошхонага кириб, чироқни ёқди ва балконга чиқди.
-Дада! Сиз Берта билан қорли ялангликда айланишда эҳтиёт бўлинг. Ахир ёш бола эмассизлар. Бертани-ку ёши 15 да, сиз ахир бугун 80 га тўлдингиз.
-Ҳа, майли, қизим...Энди биз 18 да эмасмиз...
Игор Шихов.