Ҳаётда қанча кўп пул, маблағ топса ҳам, ҳеч қачон тўкис яшамайдиган одамлар тоифаси бор. Яна шундай кишилар борки, уларни қанчалар ўмариб, ўғирлашмасин-етарли манбаси бўлади. Бунинг боиси пул миқдорига боғлиқ эмас, унга нисбатан муносабатдадир. Ҳаммасини бир пуфлаб ташлаш мумкин.
Шундай одамлар борки, қанча кўп ҳақ тўланмасин топширилган ишни барибир бажара олмайди. Шундай одамлар бор, уларга бир тийин беришмаса ҳам, айтилган вазифани уддалашади. Ва яна гап пулдамас, меҳнатга қаратилган муносабатдадир. Ҳеч нима қилишни исташмаса, доим баҳона топилади.
Шундай одамлар борки, мудом ёмон яшаётганидан нолийдилар. Улар ростдан ҳам яхши ҳаёт учун ҳаммаси етарли эса-да абгор кун кўрадилар. Одамлар бор, ҳар доим яхши яшайдиган, ҳатто уларда ҳеч нимаси бўлмаса ҳам.
Бунга моддийликнинг ҳеч алоқаси йўқ. Бу одамий масаладир.
Элдор Аҳадов.