1943 йилнинг 16 декабрида Берлин қамоқхонасида 40 ёшли тикувчи аёл Эльфрида Шольц қатл этилади ( боши танасидан жудо этилади).
Уни таажжубланарли даражада мутаассибона ташвиқоти билан Германия ҳарбий қудратини синдиришда қоралаб ўлимга маҳкум этишади.
Унинг доимий мижозларидан бири зобитнинг хотини Ингеборг Ритцель эрига шундай мазмундаги чақувни етказади:
-Эльфриданинг айтишича, немис аскарлари ҳукумат замбараклари учун тайёр лахм гўшт, урушда икки тарафдан ҳам одамлар ўлмоқда; мабодо Германия эсини бир жойга йиғмаса ўзи бошлаган урушда мағлубиятга учрайди; ва у Гитлердан ўта нафратланади, ёнига киришнинг иложини топганида шахсан ўзи унинг нақ пешонасидан отиб ташлаган бўларди.
Аёл "Давлатга қарши хусумат" борасидаги капитан Ханс -Юрген Ритцелнинг баённомасига кўра гестапо полициячилари томонидан ҳибс этилади. Шольцни судга тортишди ва "ҳарбий салоҳиятга шикаст етказиш" айби билан ўлимга ҳукм қилишди. Ритцель айбловига кўра, миллий сотқин Эльфрида Шольц ўзининг қараши билан "чуқур ватанпарварлик руҳига йўғрилган солдат завжалари" ни чалғитган ва ҳақоратлаган.
26 октябрда унга айблов эълон қилинди, уч кундан сўнг ҳатто унга тайинланиши мумкин оқловчи билан учрашишга имкон берилмасдан, маҳкама жараёни бўлиб ўтди.
Судда ва қатл олдидан Эльфрида ўзини мардонавор тутди.
Халқ суди раиси Роланд Фрайслер ўз ҳукмида унинг пацифист акасини эслади ва мажлис давомида залга қараб ўшқирди: "Акангиз биздан қочиб кетди, аммо сиз ҳеч қаёққа кета олмайсиз."
Фрайслер Шольцга ўзини ҳимоялаши учун бирор сўз айтишга изн бермади, авф сўраш учун эҳтимолли мурожаати эса бир неча кун олдин рад этилди.
Унинг қатли ҳисобга кўра 1871- бўлди. 1939 йилдан 1945 йилгача "Вермахт ва немис ҳарбий қуроли кучини обрўсизлантириш" айби билан 2 минг нафар немис қатлга ҳукм этилганди.
Немис ҳукумати видолашув хати билан биргаликда Эльфридани қамоқда сақлаганлик, суд ва қатлга кетган харажат- 495 марка 89 пфениг тўлаш ҳақида унинг синглисига ҳисоб жўнатди.
Икки йилга бироз тўлмай вақт ўтгач, 1945 йили жаллод Фрайслер ва чақимчи Ритцель бомбардимон остида қолиб ҳалок бўлишади.
Орадан 25 йил ўтгач Эльфрида Шольц шарафига унинг қадрдон шаҳри Оснабрюкдаги кўчалардан бири номланади.
Фожеали ҳалок бўлган аёлнинг ягона иниси эса, акаси ёзувчи Эрих Мария Ремарк эди. У 1952 йилда чоп этилган " Ҳаёт учқуни" романини синглисига бағишлаган.