Free HTML5 by FreeHTMl5.co Nov 04, 2021

Маргарет Тэтчер."Заҳар хотин" саодати

Маргарет Тэтчер ҳақида гарчанд ажойиб муваффақиятларга эришган бўлса ҳам орқаваротдан она сифатида омадсизликка учраган дея иғво қилишарди. Маргаретнинг ўзи ҳам умри охирида фарзандларига зарур илиқлик ва меҳрни бера олмаганидан афсус чекканди. У ҳатто шундай деганди: мабодо дунёга қайтадан туғилса, ҳеч қачон сиёсатга бош суқмасди, бу оиласи учун жудаям қайғули оқибатларга олиб келди. Бироқ у ўз вақтида танловини амалга оширган. Яна бутун умр энг яхши эркак ёнида бўлди.Зеро у Маргарет Тэтчер учун фикрига суяниш мумкин ягона эркак эди.

МАРГАРЕТНИНГ ИЛК МУҲАББАТИ


Кунларнинг бирида темир аёл бўлиб етишган Маргарет Тэтчер ҳақида Франция президенти шундай иборани ишлатганди: "Унинг овози Сталинникидек, кўзи эса Мэрилин Монроники." Маргарет доим кучли характерли эди, лекин у ўзини ўзи тақдир зарбаларига дош беришга чиниқтирганди. Оксфордда Маргарет Робертс, бўлғуси Маргарет Тэтчер, курсдоши- ёқимтой олий насабли йигитни севиб қолди.
Ёш йигит-қизнинг туйғуси эҳтиросли эди, севишганлар бутун умрга қўл ушлашиб яшашга аҳд қилишганди. Бироқ олий насабли ота-оналар лабларини қимтишди: бизнинг эркатойимиз ким-у, бу таъвия ойимча ким? Отаси ким ўзи-дўкончими? Куёв ўзини йўқотди, у ота-онаси боқуви ва уларнинг пулларидан айрилишни истамасди. Илиқ сувсиз, ҳожатхонаси йўқ квартирада улғайган "баққолнинг қизи" шунда ўзини қандай тутди: у хотиржамгина куёв билан ришталарни узди ва ҳаётида ҳеч қанақа муҳаббат бўлмагандек яшашда давом этди.
"Мабодо сен кимгадир ёқиш учун ҳар қанақасига, ҳар қандай шароит ва вақтда келишувга тайёр турар экансан, унда ҳеч нимага эриша олмайсан"-деганди у сўнгроқ.
Албатта унга оғриқли эди. Қалбининг тубидан собиқ ошиғидан нафратланарди. Яқинлари ва дўстларидан ҳеч ким ўша йили унинг кўз ёши тўкканини кўрмаган. Мана шундай қилиб қизлар темир аёл бўлиб етишадилар Айтмоқчи, Мэгги ҳаётида атиги бир неча марта йиғлаган, масалан, 11 йиллик Буюк Британия бош вазирлиги лавозимини тарк этганда.

ҚОЙИЛМАҚОМ ЭР


Кунларнинг бирида консерваторлар партияси йиғилишидан сўнг ёнига бир хушбичим йигит яқинлашиб, кузатиб қўйишни таклиф этди. Йигитнинг исми Дэнис Тэтчер эди. Дэнис бир марта уйланиб ажрашишга улгурган, бадавлат ва ақлли бўйдоқ ролини ўйнашга жон дилидан уринарди. Улар бир бирига муносиб экани тезда аён бўлди. Дэнис қизни ҳар доим қўллаб қувватлаб, ёрдам беришга тайёр эди, Мэггидан унга алоҳида вақт ажратишини талаб қилмасди. Аёл шунчаки бир нарсани тушуниб етганди- Дэнис ҳар доим унинг ёнида, у энг яқин дўст ва ҳар доим у томонда бўлади.
Маргарет шундай дерди: " Премьер-министр бўлмоқлик ҳар доим ёлғиз қолишни англатади. Қайсидир маънода бу шундай бўлиши ҳам шарт: оломоннинг ичидан туриб бошқариш имконсиз. Лекин Дэнис билан ўзимни бундай ҳис қилмасдим. Мана у чинакам инсон, мана у ҳақиқий эр, мана у содиқ дўст. "
Камсуқум оиладан чиққан қизга кимдир муаммоларининг бир қисмини ортқалаши, бундан мамнун юриш ноодатий ҳол эди. Бироқ Маргарет бой эрининг гарданида юк бўлишни истамасди. Ишламаслиги мумкиндир, бироқ ҳуқуқ соҳасига ўқиса бўларди. Маргарет адвокатлик унвонига илк имтиҳонини топширганда беш ойлик ҳомиласи бор аёл эди. Эгизаклари Кэрол ва Марк туғилгач, Маргарет битирув имтиҳонларини топширишга изн сўраб, ариза ёзди.
Албатта, у фарзандларини севарди, лекин бутун борлиғини уларга бағишлай олмасди Болалар тарбияси билан Дэнис ва энага машғул эди.
Маргаретнинг турмуш ўртоғи интервьюлардан бирида шундай деганди: "Мендан ҳар доим бизнинг жуфтликда қайси биримиз шим кийишимизн и сўрашади. Шунда жавоб бераман: албатта, шимни мен кияман. Уни ўзим ювиб, дазмоллайман."
Маргарет эрини чексиз ҳурмат қилиб, севарди. У оилада аёлга энг яқин одам эди, фарзандлари йил сайин ундан узоқлашиб боришарди.

ХОТИМА

Маргарет бош вазирлик лавозимини тарк этгач, эри билан жаҳон бўйлаб катта саёҳатга отланди. Лекин умри бўйи қилган бетиним меҳнати асоратларини кўрсатмасдан қолмади: у уч марта инсультни бошидан кечирди. 2003 йили Дэнис оламдан кўз юмди. Икки йил ўтгач, Маргарет худди шундай ўз дафни маросимини режалаштирди. 2013 йили Тэтчер вафот этди. Уни эри ёнида қабрга қўйишди. Бу буюк аёл қандай ўзини  бўлса шундай намоён этишдан қўрқмади, дунёнинг тенг ярим аҳолиси қоралашига қарши бориб, ўзини қудратли кўрсатишга журъат топди. Ундан бизга васият ва насиҳат ўрнида шу сўзлари қолган.
"Мабодо аёл киши ўз характерини уқдиришга уринса, у ҳақда " заҳар хотин" дейишади. Агар эркак киши характерини кўрсатса, 'у яхши йигит" деб қўя қолишади. "

goodhouse. ru


Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari