Президент бўлганимдан сўнг тан соқчиларимдан шаҳарни айланишни сўрадим. Сайрдан кейин тушлик учун ресторанга кирдик. Биз марказий ресторанлардан бирида ўтирардик, ҳар биримиздан нимани ейишни исташимиз ҳақида сўрашди.
Бироз танаффусдан сўнг официант биз ҳоҳлаган егуликларни келтирди, шу лаҳзада тўғримизда столда хизмат кўрсатилишини кутаётган ёлғиз эркакни фаҳмладим. Унга овқат олиб келишганда, аскарларимдан бирига бор, анави кишига айт, бизга қўшилиб ўтирсин, дедим. Аскар унга яқинлашиб, таклифимни етказди. Эркак ўрнидан туриб, ликопини кўтариб, менинг ёнимга жойлашди. Таомни еяётган пайти унинг қўллари мудом қалтирарди ва у бошини идишдан кўтармасди. Овқатланиб бўлгач, у менга қўлини силкиди, ҳатто юзимга ҳам қарамади, мен унинг қўлини қисдим ва кетдим!
Аскар менга деди:
-Бу одам бетоб бўлса керак, қўллари овқат пайти нуқул титради.
-Ҳеч ҳам! Қалтироғининг сабаби бошқа жойда,- дея жавоб бердим. Улар менга таажжубланиб тикилишди ва уларга дедим:
-Бу одам мен қамалган ҳибсхонанинг қўриқчиси эди. Доим мени қийноққа солишганда, бақириб, сув сўрардим, у эса келиб, устимдан куларди ва сув бериш ўрнига, бошим тепасидан пешоб чиқарарди.
Бу одам касал эмас, қўрқувга тушди, Жанубий Африка Республикасига президент бўлган эканман, уни ўша қамоқхонага юбориб, мени қандай хўрлаган бўлса, унга ҳам шундай азоб беришимдан қалтираб хавотирланди. Аммо бу мен эмасман, бундай хулқ феълим ва аҳлоқимдан жой олмаган. Интиқом излаган ақллар давлатни парчалайди, ярашув ахтарганлар эса миллатни яратади.
Нельсон Мандела. Таржимаи ҳол.