Актёр Савелий Крамаров кишилар моҳиятини очиб берган бир фикрни билдирган.
Бундай санъаткор бошқа учрамайди. Крамаров билан ким бир қаторда туриши мумкин? Албатта одамларга таъсир қилиш доирасида? Ҳеч ким. У комик актёр, бўлди-шу холосми? Ўйлашимча, бир қадар ундай эмас.
Сиз шунга эътибор берганмисиз?
У экранда кўринган заҳоти кишилар лабида табассум уйғонади.
Унинг хотираларини ўқиганимда, шундай лавҳани учратганман.
"Истироҳат боғида ўриндиқлар ёнидан кетиб борардим, унда кампирлар ўтиришарди. Мени кўришибоқ,(унда кинода суратга тушмасди), бирданига улар сумкасини пинжига тиқиб олишди."
Бу манзарани кўз олдимга келтириб, кулгим қистади. Нега у бундай қудратга эга бўлган? Унинг қиёфаси ҳам улкан эди. Худодан ато этилган истеъдод. Юз буриштиришлари, имо-ишоралари, илжайиб овоз чиқариб кулишлари... Ишлатган иборалари халқ ичига сингиб кетган.
Ҳайратда қолдирувчи актёр эди. Ҳозир бунақаси йўқ.
Хўш, унинг қайси жумласи кишилар моҳиятини очиб берган? Мана бу:
" Мен тентакларни ўйнайман, шунинг учун мени ҳар ерда ўз яқинидек қабул қилишади. "
Қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордим, чунки айнан мана шундай, ибора тагида одамларни камситиш ва ҳақоратлаш йўқ.
Чунки одамларга ўзидан ҳам кўра кулгили кимдир керак. Анқовроқ. Кўпроқ бесўнақай. Ўзидан ҳам кўра қўрқинчли ва олабўжи.
Киши унга боқиб ўзига қанчалар омади чопгани ҳақида , Крамаровга ўхшаган йигит эса бундан бенасиб дея хаёл қилади.
Масхарабозлар шу тарзда кулгига чақирадилар ва кулгитерапияси ўтказишга улар зарур. Демак, келиб чиқадики, Крамаров маҳорати овсарларни ижро этганида (яна шу даражада қойилмақом!!!) эди ва бундан кишилар кулишарди.
Лекин барибир нега уни яқинидек кутиб олишган?
Нима учун шунақа?
Сиз бунга нима дейсиз?
П.Иванов, блогер