Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 19, 2022

Кексалик йўқ...

Ёшликда Ницше, Шопенгауэр ва Кафка номлари қўрқинчли эшитилади.
Ёшлар улар томонидан ёзилганлари ақл-заковат ўсиши ва умумбашар ривожига қандайдир фойда эканини англашади, бироқ ёрқин кунларини зерикарли мутолаага сарфлашни исташмайди.
Менимча ўрта мактабни тугатган кишилар икки тоифага бўлинади: ўзининг ривожланишини жойида тўхтатиб, бироз йиққан билимлари билан яшайверадиганлар ва ўз миясини доимо шакллантиришда изланадиганлар.
Умримнинг қайсидир онида мен мазкур адиблар китобларини очишга жазм этдим ва уларда тушуниш учун ғайритабиий ҳеч нима топмадим. Улар аниқ бир шахснинг нуқтаи назари, холос.
Мени Кафканинг кексалик ҳақидаги мушоҳадаси ўзига " михлантирди. " Уни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.
Тўғри, ёзувчи бор йўғи 41 йил ҳаёт кечирган ва чол бўлмаган. У 60 ёшдан кейин ҳаётда нималар содир бўлишини фақат тахмин этиши мумкин эди.
Кўпчилик учун ёшлик у қадар бахтли давр эмас. Чунки одам ўзини англамайди, ўз кучига камроқ ёки ошириб баҳо беради, жароҳатлар топади, хатоларга йўл қўяди, буларнинг бари шахсий ҳаётий тажрибага қуйилиб йиғилади.
Умрнинг иккинчи ярми эса қоидага кўра, тинч давр. Ўзини оқламайдиган кутишларсиз, ёлғон умидларсиз.
Кексалик пайтига келиб инсон ўзининг кимлигини, атрофида кимлар тўпланганини тушуниб етади. Ва фақат мана шу лаҳзада у чинакамига бахтиёр бўлиши мумкин.
Мана Кафка нима деган:
"Ёшликнинг бахтлилиги шундаки, у гўзалликни кўриш қобилиятига эга. Бу иқтидор тугаса, умидсиз қарилик, мазлумлик, бахтсизлик бошланади. Бахт-саодат кексаликдан холидир. Гўзалликни кўриш қобилиятини сақлаб қолганлар кексаймайди."
Ёшлик бир зумда ўтади, эпақадаги бахт ҳисси нималигини пайқамайди ҳам. Вақт ўтгандан сўнггина куч-ғайрат, орзулар мавжудлиги ва касалликлар гулдастасидан мосуволик одамларда борининг энг афзали деб тушунилади. Аммо буни фақат фарқланишда- ёш бир жойга боргандан сўнг ҳис этиш мумкин.
Ташқи жиҳатдан ҳаммамиз қариймиз. Ҳар йили, ҳар соат, ҳар дақиқада.
Бироқ қалб ҳам бор. Ва унда вақтга нисбатан ўз ҳисоб-китоби мавжуд.
Ва Кафка тўғри айтган:
"Гўзалликни кўриш қобилиятини сақлаб қолганлар кексаймайди."



Хельга хоним, блогер





Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari