Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 16, 2022

Диққатда- калта иштонлар

Эркаклар ички кийимини сотиб олишдан аввал унинг қандай пайдо бўлгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ахир эркаклар трусиси- калта иштонлар яратилиши тарихи етарлича кенг ва у ўз муқаддимасини Қадимги Мисрдан олади. У вақтларда эркаклар ўз танасини ингичка мато билан чирмашарди. Қадимги римликлар мато туташадиган жойда учбурчак боғичларни тақишган. Айнан шундай ичкийим ҳозирги ҳўлланадиган тагликларнинг бобоси ҳисобланади.
Ўрта асрларда бадавлат ва баобрў кишилар қимматбаҳо қийимининг ички юза қисмига махсус ҳимоя матоси тикишган. Бироқ кунларнинг бирида эркакларга аёл киши кўмакка келди. Оддий эмас, қироллик насабидаги аёл. Екатерина Медичи. У от чавандозлиги мусобақаларига шинавандалиги билан ном қозонган, ўзи ҳам от минишни севарди. Ундан у каби қотма ва нозик аёлга отнинг устида узоқ вақт юриш оғир эмасми деб сўрашганда, у ўзининг кичкина сирини очди. Гап шунда эдики, Екатерина либоси ичидан майин матодан тайёрланган пишиқ иштонни киярди. Ва қисқа вақт давомида бу кичик маккорлик ёйилиб, оммага ошкор бўлди. Кибор эркак ва аёллар зиёфатларга духоба иштонлар кийиб кела бошлашди, унинг номи кальсон (итальянчада "calza" пастки деган маънода) деб аталди. Кальсонлар белда ялтироқ мато тасмалар ёрдамида маҳкамланарди.
Ўн тўққизинчи аср бошларида тасманинг ўрнини қайиш билан алмаштиришди, бу кальсонни кийишга кетадиган узоқ вақтни тежашга олиб келди. Йигирманчи асрда эса латекслар чиққани натижасида қайишлар ўрнини резина иштонбоғлар эгаллади. 1916 йили дизайнерлардан бири калта кальсон ихтиро этди, бироқ ҳамма эркаклар ҳам мазкур бичимга муносиб баҳосини бермади. Европа шаҳарларида ҳатто баданда қаттиқ қисилиб турадиган ички кийимга қарши очиқ намойишлар ҳам ўтказилди.
Шунинг учун дизайнерлар бичимдан кўра матога кўчишди. Улар илгари фойдаланилмаган матолардан эркаклар ич кийимини тикишга интилишди. Бироқ бу ерда ҳам улар эркаклар инжиқлиги билан рўбарў келишди. Алоҳида ипакдан ва алоҳида нейлондан тикилган ичкийимда тана нафас олишдан тўхтарди, эркаклар иссиқда тинчи йўқолиб димиқишса, совуқда муз қотишарди.
Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида илк бор чўнтакли ва камарга илгичли шортилар пайдо бўлди. Янги модель француз, инглизлар ҳамда америкаликларга дарҳол ёқиб тушди. Аммо Совет Иттифоқида эркакларнинг бунга қараши бўлакча эди. Шўро технологлари ГОСТлар ишлаб чиқишди, унга кўра, совет кишиси учун кенг чит матоли трусилар фойдали ва шу тўғри келади, деб ҳисобланилди. Бунинг устига улар атиги иккита рангда эди: қора ва кўк.
Олтмишинчи йилларда ичкийим бозорида эркаклар учун чўмилиш пайти кийиладиган калта иштонлар пайдо бўлди. Америкада мазкур бичим "жаъсур нигоҳ" номини олди. Бу кийим эластиндан тайёрланарди ва рангбаранг тусда эди. Бу ҳам шўро эркакларининг орзусига айланди. Чўмилиш плавкалари ортидан минимализмнинг янги тўлқини бўй кўрсатди: сотувга фақат энг "қизиқарли" жойни бекитадиган трусилар пайдо бўлди. Ҳар кунги рўдапо ичкийим билан жинси шимда юриш ноқулай бўлгани учун мини-трусилар донғи таралиб кетди. Бунинг устига бундай кийим турли рангда ва тасвирда эди.
1980 йилларда эркаклар ички кийимлари бўйича ажойиб дизайнерлар намоён бўлди, эркаклар қаршисида трусиларни эркин танлаш имконияти уйғонди. Calvin Klain эркаклар ичкийимлари дунёсига оқ рангни қайтарди, бу замонавий эркак нуқсига кўпроқ эҳтирослилик бахш этди. Мазкур дизайнер атрофидаги суронли жанжалларга қарамасдан Klain ўз оммавийлигини ҳамон йўқотмаган.
Унинг изидан бошқа таниқли дизайнерлар ҳам эркаклар ичкийимига диққат қаратишди. Мода намойишларига қомати хушбичим, кўркам йигитлар жалб этилди. Кўплаб эркаклар таниқли русумдаги ичкийимларни сотиб олишади, чунки улар ҳам модель йигитлардек қиёфа касб этиш истагида бўладилар.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari