Бир одам жаннатга тушибди. Қараса, бу ерда барча шодон, бахтиёр, очиққалб, меҳрибон. Атроф гўёки ҳар доимги ҳаётдек. У юриб, сайр қилиб, ҳаммасини ёқтирибти. Ва Жаброилга шундай дебди:
-Майлими, дўзах нималигини кўрсам. Бир қур қарасам бас.
-Яхши, юр, сенга кўрсатаман.
Улар дўзахга келишибти. Одам бир тикилганида, худди жаннатдагидек ҳаётни кўраётгандек эди: ўша одатий турмуш, фақат одамларнинг кўнгиллари тўлмаётгандек, жаҳлдор, хафақон, бу ерда уларнинг аҳволи яхшимасдек туюларди.
У Жаброилдан сўради:
-Ахир бу ерда бари жаннатдагидек-ку! Нега улар бунчалар тажанг?
-Чунки улар жаннатда тузукроқ деб ўйлашади.