Сиз Барселонада таксилар қора-сариқ рангдалигини биласизми?
1926 йили мэрия кўрсатмасига кўра улар фақат қора-сариқ тусга бўялади.
Каталония рамзиятига кўра эса қора-мотам, сариқ ранг- шармандалик тимсолидир. Шундай қилиб, Барселонада мотам ва шармандаликни етаклаб юришади.
Бутун бир Барселона Гаудидан хотирадир. Антонио Гауди ўзи қурган шаҳар ичида ҳалок бўлган! Мабодо Гауди бўлмаганда Барселона ҳам бўлмасди. Ўзининг дунёга маълуму машҳурлиги учун Барселона айнан мана шу ярим эси паст меъморга миннатдор бўлиши лозим.У муҳандис-лойиҳачиларсиз, ҳисоб ва чизма чизиқларсиз, ҳеч бир аввалдан кўрилмаган режаларга асосланмай уйларни бунёд этди.
Уйлар балкон ўрнига чақчайган кўзли, саройларнинг ҳайвонот боғи чордоқда, аждарҳо кўринишидаги темир дарвозалар, айлана миноралар, шаҳар оддий биноси томига динозавр нуқси туширилган, черков эса олисдан боққанда черковдек туюлади. Мазкур шахсга Барселонада неники исташса, қилишига рухсат беришганди ва азбаройи жонини фидо айлаб- ростакамига у бунга уринганди.
У чўнтагига хом тухумлар ( чунки тухум гўзаллик ва абадият рамзи) солиб олган., тўғри бурчакни ёмон кўрар (чунки тўғри бурчакни одам ўйлаб чиқарган, айлана эса Худодандир) уйларни шифтларсиз қурар( НАСА ўн йилликлардан сўнг иншоотга шундай қуриш математик формуласини чиқарди) ва тошга ҳам жоду бағишлашни истарди.
Барселона бу ғалати одам пайдо бўлгунга қадар кичик бир кўримсиз макон эди.
Гаудининг маҳоратини яна бир анқов, жудаям бадавлат барселоналик тадбиркор пайқади. Дўсти Гуэль-айнан ўзи каби гарангга нимани истаса шуни қилишни, қаерда ҳоҳласа, қандай истаса шуни қуришга рухсат берди.
Шу ҳолда Гауди Барселона учун якка тилакка сазовор бўлди, айтиш лозимки, қайси шаҳар бўлмасин, санъат ва гўзаллик намояндаларига ҳеч ҳам бундай бағрикарамлик кўрсатилмаган.
1926 йилнинг 7 июнида Антонио Гауди осмондаги булутларга кўз тикканча сайру саёҳатга чиқди, айнан у булутларни илҳомга туртки берувчи табиат инъомлари санарди. Унинг ёши 74 да эди. У жудаям абгор кийинган,-бу унинг фақиру нотавонлигиданмас, вақтинчалик нарсага ортиқча сарф-харажатни ёқтирмаслигидан эди.
Барселонада эндигина трамвайни йўлга қўйишганди.
Ва қария темир маҳлуқни пайқамай қолди.
Бирорта извошчи жойидан жилмади, бирорта автомобиль ҳайдовчиси бечорани олиб кетишга ўзида журъат топмади, чунки мажақланган чолдан йўл кирага ҳақ ундириб бўлмасди. Католик Барселонанинг бирорта насронийси хаёлига Инжилдаги дуованд сўзлар-"Сизга одамлар қандай йўл тутишни истасангиз, уларга ҳам шуни тиланг, зотан бу пайғамбарлар иноятидир"-- келмади. Ахир қандай тиловат, бу ерда ва қандай Инжил! Қуп-қуруқ рахмат чўнтакка урвоқ ҳам эмас, мендан кейин уйимни ўт олиб кетса ҳам майлига., эзгу ишлар билан шуҳрат қозониб бўлмайди, ахир...
Уни тартиб-қоида ходимлари қашшоқларга мўлжалланган шифохонага элтишди.
Уч кун уззукун шаҳар аҳли оёққа туриб ўз Гаудисини излади- лекин уни камбағаллар касалхонасидан ахтариш ҳеч кимнинг хаёлига келмади.
У ерда у хушига келмай жон таслим қилди.
Ва ўшанда Барселона мэрияси барча извошчи ва таксичиларга бугундан эътиборан ва бундан кейин абадул-абад ўзларига буюк Гауди учун мотам ранги ва инсон совуққонлиги учун шармандалик бўёғини олиб юришига фатво берди.
Гауди эса мэриядан кўра бағри кенгроқ чиқиб қолди.
Википедиядан:
1926 йилнинг 7 июнида 73 ёшли Гауди уйидан Сент-Филип-Нери черковига кундалик ибодатга йўл олди.
У гарангсиб Жирон ва Байлен кўчалари ўртасидаги йўлни кесаётганда трамвай уриб юборган ва ҳушини йўқотган. Извошчилар кир-чир, номаълум чолни пулсиз ва ҳужжатсиз касалхонага олиб боришдан бош тортишган, улар йўл учун пул ололмаслик хавотирида бўлишган. Ахийри Гаудини камбағаллар касалхонасига элтишиб, унга фақат жўн тиббий ёрдам кўрсатилган. Эртаси кунига келибгина уни ибодатхона руҳонийси топиб, кимлигини таний олади. Бу вақтга келиб Гаудининг аҳволи шу даражада оғирлашадики, ҳатто энг арзон тиббий муолажа ҳам ёрдам беролмасди ва икки кун ўтгач, 1926 йилнинг10 июнида вафот этди. Яна икки кун ўтгач, ўзи битказишга улгурмаган ибодатхонада дафн этилди.
Д. Селезнёв.