Рус ва украин халқлари ўртасидаги қардош яқинлик улардаги миллий психологик фарқларни ҳам ўзида жо этади. Айниқса бу икки мамлакат аҳолисининг аёл жинсига мансуб вакилларида яққол кўзга ташланади. Украин ва рус аёллари ташқи ҳусн тарафдан ҳамда йиғма руҳий жиҳатларда алоҳида- алоҳидадир. Бир жойга тўпланган бундай қирралар "миллат қиёфаси ва характери" деб ҳам ифодаланади.
Келинг, синчиклаб қараб чиқамиз. Украинлар ўзларини миллат сифатида яратишаётган экан, бунда уларга кўмак кўрсатиб, икки халқ ўртасида қандай тафовутлар борлигини билдириб ўтиш лозим.
Биринчиси, кўзга дарҳол кўрингани- украинлар кўнгли очиқ, мафтункор, бундай айтганда, юракка шундоқ кириб боришади. Улар билан осон оғайни тутиниш мумкин. Уларнинг характери қопламида қандайдир нафислик, ҳимоясизлик мавжуд, бу эса ром этади.
Руслар эса келасини айтганда саркашроқ, жиддийроқдир, улар билан дўстлашиш учун бунга арзиш, бир қоп тузни бирга ейиш керак. Шунинг учун қоидага кўра, болаликдан ёки қийин ишда бирга ишлаганлар, армиядагилар дўстлашадилар.
Иккинчиси. Очиқлигига қарамасдан украинлар айёрроқ бўлишади. Ўз фойдасини қўлдан чиқаришмайди, бунинг учун ўз жозибакорликларини ишга солишади. Руслар айрим ҳолларда маккордирлар, ҳатто шартаки, қўпол тарзда муомалага киришишади. Айтмоқчи, уларга ҳам манфаатини ўйлаш бегона эмас, бироқ бунга бошқа услубларни қўллашади.
Учинчи. Украин аёллари жудаям кўп гапиришади.Меҳнатда эса довюрак ва чаққон. Эҳтирослари калейдоскопдагидек ўзгарувчан, бир вақтнинг ўзида йиғлаб кулишлари мумкин. Рус қизлари уларга таққосан шунчаки мармар ҳайкал. Бу ерда кўринишидан шимолий ва жанубий темпераментлар таъсир қилади.
Тўртинчидан. руслар фанни севади ва унда муваффақият қозонишни билишади. Геологларнинг барчаси руслардир. Украинлар олтин қазувчилар ва нефтчидир, улар оқар пулни яхши кўришади.
Руслар украинлар билан бирга Сибирни ўзлаштиришди. Украинлар ҳатто Сибирни кўпроқ ўзлариники қилишди, чунки Чукоткада кўпроқ украинларга кўз тушади, чунки бу ерда пул топиш осон.
Бешинчи. Украинлар Гоголь каби даҳолар туғишни эплашади, у эса бир вақтнинг ўзида энг қўрқинчли ва энг қувноқ асарлар ёза олган. Руслар Толстой ва Достоевскийни дунёга келтиришган, улар бутун бир адабиётни ўзгартиришган ва уларни жаҳон ўқийди.
Олтинчидан, руслар психологияси мустаҳкам қалъа кабидир, украинлар эса бирор шовқин чиқса, кимга қараб фойдали мослашиш пайида бўлишади.
Бир сўз билан айтганда, икки халқ ҳам кучли, ҳам заиф жиҳатларга эга.
А. Ломов