Free HTML5 by FreeHTMl5.co Sep 10, 2021

Иблис иродаси

Ёш иблис кекса иблисдан сўради:
-Шу қадар кўп жонни жаҳаннамга йўллашга қандай улгурдингиз?
Қари иблис:
-Қўрқув орқали.
Ёши:
-Офарин! Недан қўрқишди? Урушданми? Ё-да очликдан?
Қариси:
-Йўқ... Касаллик.
Ёши:
-Улар касалмасмиди? Ахир ўлишмаганми? Дори йўқмиди?
Қариси:
-Касалланишди. Ўлишди. Дори бор эди.
Ёши:
-Тушунмаяпман.
-Улар тўсатдан қандай бўлмасин асраб қолиш мумкин асосий ягона нарса-Ҳаёт деган тўхтамга келишди!!! Улар бир бирлари билан қучоқлашишни бас қилишди.... Бир бирлари билан саломлашмай қўйишди! Барча инсоний муносабатларни узиб ташлашди. Инсонни инсон қилган барчасидан воз кечишди. Улар пулсиз қолишди. Ишини йўқотишди. Бироқ ҳатто нонсиз эсалар-да, ейиш учун ўз жонларини йўқотиб қўйишдан хавотирни маъқул топишди. Улар эшитганларига инонишди, газета ўқишди ва ўқиганларининг барисига кўр-кўрона ишонишди.
Улар озодликни рад этишди. Энди бошқа ҳеч қачон остона ҳатлаб кўчага чиқишмади. Ҳеч қаёққа боришмади. Мутлақо яқинлари ва дўстлари ҳолидан хабарлашишмади. Бутун дунё кўнгилли маҳкумлардан иборат қамоқхонага айланди. Улар барини пешвоз кутиб олишди. Бор-йўғи атиги бир кунгина бўлмағур ҳаётни яшаб қолиш учун...
Аслида улар яшамади, ҳар куни ўлди! Арзимас жонларини суғуриб олиш ҳеч ҳам қийин бўлмади.

Клайв Льюис, "Ғаройиб киши мактублари" китобидан, 1941 йил.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari