Баъзида энг яқин одамларинг сенга энг кучли оғриқ етказишади.
Энг яқин кишиларинг сенга хиёнат қилишади, сотишади, чунки айнан уларда юрагингга калит бор, ҳис-туйғуларга улар ета олишади.
Эрих Мария Ремарк энг улкан нафрат юраккача кириб бориб, сўнгра унга тупурган одамларга нисбатан уйғонади деганди.
Актёр Жан Рено бундайларга кескин чоралар қўллашни таклиф этган: "Бундай одамларни ҳаётингиздан бутунлай ўчириб ташлаш даркор."
Назарияда мазкур насиҳат яхши ишлайди, айтишади-ку, кўздан йўқот, юрагингдан чиқариб ташла, лекин у ўз ҳаётидан туққан онасини, падарини, ўз фарзандларини ўчириб ташлашга уриниб кўрганмикан? Суйган рафиқасини-чи?
Бунга қарама қарши ўлароқ фикрлайдиганлар дейишади: одамларни кечириш лозим, улар қусурлардан иборат, нима қилаётганликларини англашмайди. Хиёнат- уларнинг сизга муносабати кўрсаткичи эмас, қалблари ожизлиги аломатидир
Бироқ кечирилган ҳаммасидан сўнг у билан бир том остида яшашга тўғри келса-чи? Ҳафтада бир марта кўришиш лозимми? Хиёнаткорнингқарамоғида яшаш керакдир? Мутлақ унга бўйсуниб?
Эрнинг хиёнати
Менга таниш аёл 20 ёшида турмушга чиқди. Ҳозирги ўлчовда жуда ёш. Аммо курсдоши билан ўртасида ажойиб ишқ олови ўртанди- ҳақиқий бунинча қуёш зарбаси. Лекин на унинг, на қайлиқнинг ота-онаси бунга қарши эди.
Дабдабали тўй қилишди, романтик саёҳатга отланишди, ҳаммасига маблағ етарли эди. Келин ҳомиладор бўлди. Хушхабар!
Текширувлардан бирида шифокор ҳомилада хромосома етишмовчилиги мавжудлигини айтиб, ҳомиладорликни тўхтатишини таклиф қилди.
Бу оёқдан чаладиган қийин масала: ногирон болага ҳаёт ато этиш керакми ўзи?
Кўпчилик бундай хочни кўтаролмасликларини тан олишади. Кимдир бундай қадамни ташлаб кўради, ва улар бунга мадор ва бардошлари қанчалик етишини билишмайди ҳам.
Эрининг оиласи мазкур хабарни эҳтиётлик билан қабул қилди. Икки ҳафтадан кейин қизнинг ёнига қайнонаси суҳбатга келди: ўзинг нимани ўйласанг шуни қилаверишинг мумкин, аммо ўғлимнинг ҳаёти барбод бўлишига йўл қўя олмайман. Ажрашиш ҳақида ўйлаш лозим. Неварамизни эса кўришга тоқатимиз йўқ, бундай бола бизга керак эмас.
Кеча қариндош тутинганлар бир кунда ёв--душман. Ёш эр ота-онасиникига кўчди, муаммоларга бош суқишдан мутлақо бошини тортди, гўёки бунинг унга дахли йўқдек эди. Бефарқликка бурканди.
Вақт ўтиб борарди. Аёл мутлақо соғлом фарзандни дунёга келтирди. Бундан нариги томон огоҳ топди ва зиёратлар бошланди: "Набирамни менга кўрсат! Уни қўлимда ушлашга бер! Қандай яхши, жигарбандим, севимлигим!"
Ахир ундан ўзингиз воз кечгандингиз-ку?
Ота-онаси қизга босим ўтказишди: эринг билан яраш, хатосини кечир, у ёш, тажрибасиз, нимани ҳам кутса бўларди?
Улар яна бирга бўлишди лекин фақат ярим йилча яшашди. Қиз гарчанд фарзандининг отаси бўлса ҳам севмаган кишиси билан яшай олмаслигини билдирди.
Оталар ва болалар
Бошқа бир танишим оғир хўрсиниб, онаси билан муносабатда чигал ҳолатда қолганидан нолиди. У кексайган, унга ёрдам керак. Яна диққат-эътибор. Аёл ҳар ҳафта ўғлини чой ичишга, чақчақлашишга чақиради. Унинг эса келгиси йўқ.
У бутун болалигини бувисининг ёнида ўтказган, онаси эса ўзининг шахсий ҳаётини қуриш билан машғул бўлди. Ўгай оталар бир неча бор алмашди. Уни, 16 яшар ўсмирни оёқ тагида ўралашиб юрмаслиги учун квартирадан ҳайдашди. Энди эса қадрли меҳмондек кўкларга кўтаришяпти.
Рад қилиш мушкул- ахир у туққан онанг. Юрак эса урмайди.
Одамларга бир бирини кечиоиш буюрилган, лекин ақлинг буни тушунсаю, қалбинг бунга талпинмаса не қилмоқ керак?
Лев Толстой яқин кишилар хиёнати ҳақида шундай деган:
"Сенга хиёнат қилишса-бу худди қўлларингни синдиришгани билан баробар. Кечириш мумкин, бироқ энди ҳеч қачон қучоқлашиб бўлмайди."
А. Кирьянова