Free HTML5 by FreeHTMl5.co Sep 21, 2021

Хато-сийратда...

Ёш қиз улкан аэропортда бошқа шаҳарга учишга чоғланаётганди. Унинг рейсини кечиктиришди ва бир неча соат у ўз учоғини кутиб ўтиришига тўғри келди. Вақтни ўтказиш учун китоб, печенье сотиб олиб, ўриндиққа бориб ўтирди,. Ёнидаги стул бўш эди, унда печенье қўйилганди. Наригисида эса бир эркак журнал ўқирди.
У печенье олди, эркак ҳам. Бу манзара унинг жиғига тегди, бироқ ўзини тутди, мутолаада давом этди, ҳар гал қиз печеньега қўлини тутганда, эркак ҳам изидан шундай қиларди.
У бўзариб, жазавага тушди, лекин одамларга лиқ тўла аэропортда жанжал кўтаришни истамади.
Фақат бир дона печенье қолганда, қиз ўйлади: "Қизиқ, бу тўнкасифат нусха энди нима қиларкин?"
Худди унинг фикрини ўқигандек, эркак печеньени ўртасидан бўлди, кўзини унга қаратмай, ярмини узатди. Бу энди ҳаммасидан ошиб тушди, қиз нарсаларини йиғиштирди-да, жойидан жилди.
Кейинроқ учоқ ичида кўзойнак олиш учун сумкасини титкилаганда, ундан қадоқдаги печенье чиқди.
Бирдан печеньени сумкасига жойлагани эсига тушди, у илтифотсиз деб ҳисоблаган киши эса ўзиникини ҳеч қандай аччиқланмай,шунчаки яхшилигидан у билан бўлишганди. У шу қадар чексиз уят ичида қолган ва хатосини тузатишга ҳеч бир имкон йўқлигидан азобланарди.
Жиғибийрон бўлишдан аввал...
Ўйлаб боқинг...
Балким айнан ўзингиз ноҳақдирсиз...

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari