Free HTML5 by FreeHTMl5.co Nov 13, 2022

Ҳасад

Сизга ҳасад қилмасликларини, шаънингизга мағзава ағдариб, фисқу фасод тарқатмасликларини истасангиз унда учта "Б" қоидасига риоя этишингиз лозим- шундай маслаҳатни берди таниқли психологлардан бири туҳмат ва тақиблар азобида ҳориган таниқли актёрга. У барча уни севишидан куйиниб, буни жуда ҳоҳларди. Ҳаммага бирдек ёқишни! Актёр қизиқсиниб, маслаҳатларни ёзиб олишга тутинди: олтин қоидаларни.
Психолог ҳижжалаб айтиб турди: "Бунинг учун Бепул, Бетоб ва Беиқтидор бўлмоқлик керак." Қолган барча ҳолатларда ичи қоралик ва кўра олмасликка дуч келиш мумкин. Истиснодан қочиб бўлмайди. Ҳатто Она Терезани сўкишади. Ганди ҳақида ифлос гапларни ёзишади. Қўл-оёғи йўқ Ник Вуйчичга ҳасад қилишади.
Агарда сиз ниманидир яратсангиз ва ненидир яхши томонга ўзгартирсангиз,- сизни дарҳол устингиздан гапириб, ҳукм чиқаришни бошлашади. Чунки сиз ҳеч нима яратолмайдиган ёки ишлашни ҳоҳламайдиган кишиларнинг ўзига нисбатан баҳосини пасайтирасиз. Сизнинг ютуқларингиз ва яхши амалларингиз бу одамларга хотиржамлик бермайди ва антрополог Леви Стросс фаҳмлаганидек, буни жисмонан кечириш уларга оғир.
Муштлар қисилиб букилади, жағлар тортилади, қон босими эса шиддатли тебранади. Нега бундай бўлди ахир? Сиз озишга эришиб, спорт билан шуғулланяпсиз. Келиб чиқадики, сиз яхши, улар ёмон бўлиб қолдими? Сиз суврат чиздингиз ёки шеър яратдингиз. Сиз чаккимасу, улар бебурдми?
Оила қурдингиз, пул топдингиз, мансабдан кўтарилдингиз- бу тумшуққа туширилган зарбадек чидаш оғир аҳвол. Нақадар ҳақоратомуз гардан.
Улар бегонанинг муваффақиятига, умуман шунчаки яратувчилик фаолиятига чидай олишлари мумкинми? Сизни балчиққа булғашса, хафа қилишса, хақоратлашса - бундан улар енгил тортишади. Жисмонан бўшашишади.
Шунинг учун учта "Б" қоидасига риоя этиш осонроқ, бунинг эвазига сизга ширин печенье тақдим этишиб, музтар ҳолатингиздан ўзларини яхши ҳис этишади.
Бироқ мен мазкур қоидаларга амал қилишингизни истамайман- бизни ҳасадчилар кайфияти, безовталиги билан қанчалик ишимиз бор? Маньяклар ҳам кимнингдир жонидан кечишса, ўзларини мамнун ҳис этадилар. Аянчли мисол учун узр.
Демак танлаб олиш керак: ёки қоидага риоя этиб, барчага ёқиш ва эвазига болаларча тўртбурчак печеньеларни олиш керак. Ёки ўзингизнинг ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириб, ҳар куни кичик бўлса ҳам ютуққа эришмоқ лозим. Ва бу билан бамаъни яратувчи инсонларни хурсанд этиш ва айнан улар билан муносабат ўрнатиб, дўст тутиниш керак. Яъни ютуқларимизга севинадиганлар билан.


А. Кирьянова

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari