Free HTML5 by FreeHTMl5.co Nov 11, 2022

Гўзаллик бепарволик қурбони эмас

Бир киши Вашингтон метросига келди-да, скрипкасини чиқариб, куй чала бошлади. Бу аёзли январь тонгида рўй бераётганди. У 45 дақиқа ичида Бахнинг 6 та пьесасини ижро этаётганди. Бу вақт давомида, тиғиз пайт бўлгани учун, бизнинг саноғимизга кўра, 1100 киши станциядан ўтди, уларнинг аксарияти ишга йўл олганди.
Уч дақиқа ўтгач, ўрта ёшли бир эркак мусиқачига аҳамият қаратди. У қадамларини секинлатиб, бир неча лаҳзага тўхтади, сўнг эса ўз ишига шошилди.
Бир дақиқа ўтгандан кейин скрипкачи дастлабки долларини олди: аёл кейснинг ичига пул ташлади ва тўхтамасдан кетди.
Бир неча дақиқадан сўнг, кимдир уни тинглаш учун деворга суянди, бироқ соатига қараб, тезда чопди. Афтидан у ишга кечикаётганди.
Энг кўп диққат-эътибор қаратган уч ёшли бола эди, лекин уни онаси судрагудек олиб кетди. Бошқа болалар ҳам ўзларини худди шундай тутдилар. Бироқ ота-оналарнинг барчаси- бирорта ҳам истисносиз- уларни олдинга юришга мажбурлашарди.
45 дақиқа давомида чолғучи мусиқа ижро этаркан, фақат 6 та одам тўхтаб, жойида бироз жим қотишди. 20 га яқини унга пул берди. У 32 доллар йиғди, аммо ҳамма одатий қадамларини ташлаб йўлида давом этарди.
Мусиқачи куйни чалишни тўхтатганда, ҳеч ким буни сезмади. Ҳеч ким олқишга чапак чалмади, ҳеч қанақа эътироф бўлмади.
Ҳеч ким буни билмасди, скрипкачи эса жаҳоннинг энг истеъдодли мусиқачиларидан бири Жошуа Белл эди. У мусиқа санъатида ёзилган энг мураккаб асарлардан парчаларни 3,5 млнли скрипкада ижро этганди.
Жошуа Беллнинг метродаги ижросидан икки кун илгари унинг Бостон театри концертига чипталар сотиб бўлинганди, унинг қиймати бир жойга 100$ га баҳоланганди. "Жошуа Белл инкогнито ҳолида метрода ижро этади" лойиҳаси "Washington Post" газетаси тарафидан инсонларнинг диди, қабул даражаси ва нимани устун кўришларини аниқлаш борасида ижтимоий эксприментнинг бир қисми сифатида ўтказилганди. Тажриба вазифаси қўйидагилардан иборат эди:
Одатий муҳитда, ноқулай соатда биз гўзалликни қабул қила оламизми?
Биз бунга қандай таъсир билдирамиз, буни тушуниш учун нималар қиламиз? Биз кутилмаган шароитда истеъдодга тан бера оламизми?
Мазкур тажрибадан кейин чиқариладиган хулосалардан бири шу бўлиши мумкин:
Биз яратилган энг чиройли куйлардан бирини ижро қилаётган дунёдаги энг моҳир мусиқачига аҳамият бермасдан, уни тингламай ўтиб кетарканмиз, ҳаётимиздаги кўплаб муҳим нарсаларга ҳам аҳамият беришга қобилиятимиз етмайди.

Н. Тишина

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari