Қадим замонларда бир йигит яшаган экан. У даҳрий бўлиб етишмоқчи бўлибти. Ўша даврларда ҳар қандай диний уламони мубоҳасада белидан ушлаб ағдарадиган даҳрий Мойше ҳақида миш-мишлар урчиганди. Йигит шу Мойшени излаб топиб, унга шогирд тушишни ҳоҳлабди. У узоқ юрибти, кўп одамлардан Мойшени сўрабди, бир неча йиллик саргардонликдан сўнг буюк даҳрий яшайди деб кўрсатилган кулбага яқинлашибти. Эшик тақиллашига қалтираган кекса овоз жавоб берди:
-Ким у келган?
-Кечирасиз, даҳрий Мойша сизмисиз?
-Тирик эканман, умидворман шунга, йигит.
-Мен сизни топиш учун кўплаб чақирим йўл босдим, турли мамлакатларни айландим. Сизга шогирдликка тушмоқчиман.
Қария ҳайрат билан йигитга тикилди.
-Шогирдликка? Бироқ сен мендан нимани ўрганишинг мумкин? Мен на ҳунарманд, на олим, на сиёсатчиман.
-Эшитишимча, сиз улкан даҳрийсиз. Мен ҳам даҳрийман, асосларингизни тинглаб, сиздан билим олмоқчиман.
-Демак, йигит, сен даҳриймисан?
--Ҳа, ҳеч қандай Худога ишонмайман. Улар йўқ.
-Хўш, бу жуда қизиқ... Мени эшит, йигит. Сен Инжилни, Қуръонни, Апокрифларни мутолаа қилганмисан?
-Йўқ, аммо...
-Ўзингдан каттанинг гапини бўлма, йигит! Сен руҳонийлар, уламолар, имомлар билан суҳбат қурганмисан?
--Йўқ.
-Муқаддас жойларга зиёратга борганмисан?
-Йўқ, ахир бу нега керак... Мен бунга ишонмайман-ку...
-Сен зоҳидлар таркидунёсида уларнинг ҳаётини кузатиб, суҳбатлашиб бирга яшаганмисан?
-Йўқ.
-Унда йигит, сен даҳрий эмассан.
-Унда кимман?
--Оми, бесаводсан.