Бир куни оқшом Черчилль рафиқаси билан Лондон бўйлаб сайр қилишга отланди. Шинам ҳовлилардан бири ёнидан ўтишаётганда, уларга бир фаррош эркак яқинлашди. Бош Вазирни ҳайратда қолдириб, фаррош унга бир сўз қотмай, биринчи хонимга мурожаат қилди.
Мазкур суҳбатдан сўнг Черчилль хотинидан сўради: "Нега у айнан сен билан суҳбатлашишга иштиёқманд бўлди?"
Аёл бу эркак ўсмирлик чоғларида унга ошиқу беқарор бўлиб қолганини айтди.
Бош Вазир Черчилль деди: "Кўрдингми, мабодо унга турмушга чиққанингда, ҳозир фаррошнинг хотини бўлиб юрардинг..."
Ўшанда Черчиллнинг рафиқаси шунчаки афсонавий жавобни берди :
"Йўқ. Агарда унга эрга текканимда, у Бош Вазир бўлиб етишарди."