Free HTML5 by FreeHTMl5.co Sep 24, 2021

Блогерлар бизга нега керак?

Йўл-йўлакай бир олимнинг сўзлари қулоғимга тепди, у аниқ мавзуда гапира туриб, блогерларни эслаб ўтди.
У чўрт гапирди: блогерлар-ҳеч вақони билмайдиган одамлар, ҳеч нимага фаҳми етмайди, улар бошқалардан маълумот олиб, эфирда тарқатишади. Асосан уни Википедиядан олишади. Қаранг-а, кишилар шахсан у ёки бу блогерни ёқтирганларидан уни тинглашади, ўзлари эса Википедияни очиб кўришдан эринишади, ҳатто видеосини очиб томоша қилиш ҳам ортиқча даҳмаза.
Аслида нимани тинглаш лозим, хабар сифати қанақа-бу ҳақда озчилик бош қотиради. Бу ҳолатда чинакам билимдонлар, ўз соҳасининг моҳир таҳлилчилари (улар саноқлидир!) жудаям кўплаб блогерлар соясида йўқолиб кетади, улар эса тармоқда чиройли манзара ясаб, анчайин ғалағовур кўтаришда давом этадилар.
Бу жойда Грешем қонуни сув ва ҳаводек зарур. Бу ҳақда Роберто Савиано ёзган(яқинда унинг аудиокитобидан парчалар эшитдим). Грешем қонуни бу "Ғижим пуллар яхши пулларни муомаладан чиқаради" ақидасига асосланади. Блогерлар билан ҳам худди шу-бир нави фойдали ва ростликка даъвогар хабарлари билан бошқа маълумотни сиқиб чиқаради. Ҳаммаси хамирдан қил суғургандек силлиқ, уларга талаб кучли. Одамлар уларга қулоқ осишади, обуна бўлишади, уларга илова қилишади, янгиликларда ёзишади.
Келгуси президент қайсидир блогер бўлса ҳеч ҳам ҳайратга тушмайман. Бор ҳолни кузата туриб одамларни нималар содир бўлаётгани ҳақида ўйлашга қандай мажбурлашни билмай ҳайронсан киши. Балким блогерлик қилиш керакдир.
Ҳазил ўз йўлига, шу ўринда сизни "Ломга қарши усул йўқ" китобида топган ўлчам билан таништирмоқчиман. Айнан у экспертни дилетантдан фарқлаб олишга ёрдам беради. Балким бу сизга асқотиб қолар. Ахир менга ёқади/ёқмайди қабилидаги ўлчовга таяниб узоққа боролмайсан, танловда бу гумонга тўла мезон. Демак:
1.Ҳақиқий эксперт мосламанинг бор тузилиши ва механизмларини тушунтиргач, сўнггина унинг қисмларига ўтади. Ҳаваскор эса нуқул эҳтиёт қисмлардан вайсайди.
2.Шу баробарда ҳаваскор-дилетант мосламанинг тўлиқ ҳолатини тушунтиришга ожиз.
3.Эксперт у ёки бу ҳолатнинг қайси сабабларга тобелигини сизга тушунтириб, кўмак кўрсатади.
4.Дилетант эса шахсий тажрибага эга эмас, бўлсаям бу чегараланган ва предмет ҳақида батафсил тасаввур уйғотишга заифлик қилади.
Хуллас кузатиб танишиб борсангиз ҳам, блогерлардан ўзингизни эҳтиётланг!

И. Холодний

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari