XVIi асрда яшаб ўтган француз файласуфи Блез Паскаль кўпроқ ўзининг Пари, яъни келишуви билан машҳур: ишониш ёки ишонмаслик ўртасидаги у келтирган далил- исбот шуки, унингча Худога ишониш фойдалироқ қарор бўлади. Афтидан француз мутафаккири психология борасида ҳам теран илм соҳиби бўлган.
Ўз вақтида Паскаль ўз рақибини ўта ишонтиришга натижали усулни ўйлаб топган.Замонавий руҳшунос мутахассислар бунинг устида бош қотиришидан бир неча аср илгари у мазкур ихтирога қўл урган.
"Агар бошқа бир кишига унинг хато қилаётганини исботламоқчи бўлсангиз, у масалага қайси нуқтаи назардан ёндошаётганини тушуниб етишингиз лозим. Мазкур ҳолатда масаланинг ўша қисмига тааллуқли фикрини тўғри деб топасиз. Бир вақтнинг ўзида муаммонинг у фаҳмламаётган бошқа томонлари ҳам мавжудлигини тушунтирасиз. У фикрингизга қўшилади, чунки хато қилмаганини, шунчаки масаланинг бошқа тарафига кўз югуртирмаганини англайди. Дарҳақиқат, инсон масаланинг барча қиррасига қарай олиш салоҳиятига эга эмас, аммо шу билан бирга унинг мулоҳазаси хато ҳам ҳисобланмайди."
Паскаль яна қўшимча қилган: '"Одамлар қоидага биноан бировлар калласига келган фикрдан кўра ўзлари ўйлаб хулоса чиқарган нарсаларга кўпроқ ишонишади. "
Қисқача айтганда, Паскаль назарида ким биландир баҳсга киришсангиз, унга қайси жиҳатлама ҳақлигини кўрсатинг. Уни акс мулоҳазага олиб келиш учун рақибингизни бу нуқтага ўзи мустақил ҳолда келишига эришинг.
Остиндаги Техас университети психология профессори Артур Маркман иккала қоидани ҳам тўғри деб ҳисоблайди.
"Киши ўз нуқтаи назарини ўзгартиришига сабаб бўладиган биринчи ишингиз шуки, унинг психологик ҳимоясини пасайтириб, янги маълумотни қабул этишига бағри кенгроқ қилиш лозим,-дейди Маркман.-Агар кўзингизга лўқ қараб, барча хатоларингизни юзингизга сочсам, сизда буни тан олишга бирор мезон қолдирмайман.Мабодо гапни шундай бошласам:" "Сиз ростдан ҳам фойдали кашфни амалга оширдингиз" десам, сизга тенг ҳуқуқли ҳамкорликка имкон очаман ва ўшанда ўз норизолигимни ифодалашга менда ҳуқуқ пайдо бўлади. "
Профессор қайд этади: "Агар менда қандайдир ғоя бўлса, ўзимни унинг хўжайини деб ҳис этаман. Бегона бировнинг ғояси билан келишмоқ эса, бу" Мазкур ўй ва фикрларниннг муаллифи сифатида сизга бўйсунишга тайёрман" деб тан олишнинг ўзгинасидир. Буни ҳар ким ҳам қила олмайди. "
Бошқача сўз билан айтганда, Паскаль тарихда қадрланган нафақат математик, физик ва файласуф эди, балким ажойиб психолог ҳам бўлган.