"Мен кичиккина қишлоқда туғилдим, қизғин ҳаёт билан яшадим, бу эса улғайиб шаклланишимга кўмак берди. 13 ёшимда бирданига дуркунлашдим, бироқ қайсидир лаҳзада бўғилиб кетаётганимни англадим. Балоғат ёшига этгач эса оламни тадқиқот этиш учун дарҳол йўлга отландим.
Илк қадамларим ёдимда. Ўшанда ташқи кўринишдан ташқари менда ақл-фаросат ҳам борлигини ҳаммага исботламоқчи эдим. Ҳозир эса бунинг менга фарқи йўқ, аммо ўшанда... Мен жуда ҳам эрта ўзимни мустақил эплай бошладим ва ҳозирга қадар эркак кишига ботиниб ундан бирор нимани сўрашни ўзимга эп билмайман. Мен ўзимга суянаман, бу эса менга жуда муҳимдир. "Боқиманда" итальянчада mantenuta бўлади, бу ҳарфма-ҳарф "қўлда кўтариб турилган одам" деганидир. Мен эса кимдир мени қўлида кўтариб юришини истамайман.
Менга ғайриодатий ролларни излаш ва топиш, уларни ижро эта оламанми дея ўзимни текширишим муҳим. Барча актрисаларнинг руҳияти қаърида ухлаётган гўзаллар яшайди, ва ҳар сафар ролни ижро этаётганда улардан бири уйғонади. Гўзаллик бу қалб ҳолатидир. Энг асосийси чиройли бўлиш эмас, ўзни шундай ҳис этмоқликдир. Ва бу ташқи жиҳатлардан эмас, ички улғайишдан келиб чиқади. Мен ички мазмуни йўқ гўзаллик ҳеч нимага арзимайди деб ҳисоблайман. Ҳа, у беқиёс натижа кўрсатади, бироқ, афсуски, у боқий эмас.
Бугунда аёллар ёши ўтган сари уринилган ҳолда кўринмаслик учун кўплаб имкониятларга эга. Биз йиллар сайин ўзимизда 20 ёшимизда ҳам бўлмаган куч, ишонч, қад- қоматни ростлаш йўлларини эгаллаяпмиз. Ёши улуғликда қандайдир ўзига хос, олижаноб қудрат бор. Буни кузатиш шу қадар ёқимли, бу менга сокинлик бахш этади. Шу сабабли Ҳолливудни рад этдим- улар доим абадий гўзалликдан безовта. Бу эса меникимас.
Мен ҳар бир босқичли даврни босиб ўтиш учун узоқ умр кўришни истаганман: болалик, ўсмирлик жараёни, аёлга айланиш, турмуш ўртоқ, она бўлиш... Мен доим мустақил ва озод бўлишни ҳоҳлаганман, шунинг учун бир жойда узоқ қола олмайман. Мендан қаерда яшашни маъқул кўришим ҳақида сўрашади, мен эса жавобга ожизман. Мен шунақа юрак тубидан савдойиман.
Биласизми яна нима?
Мен бахтиёрман. Менинг энг чиройли фарзандларим бор. Менинг ажойиб никоҳим бор эди, лекин ундаги муҳаббат йўқолмади, сўнгра бошқача шакл олиб, қандайдир янги туйғуга эврилди. Менинг ниҳоятда ажойиб ишим бор, у менга ҳар куни ўқиб ўрганишга йўл очади, менинг зўр-зўр дўстларим бор. Буларнинг баридан рози ва миннатдор бўлишни ўрганяпман.
Ҳа, айтганча, мен ҳамон ўзим бўлиб қолишни ўрганяпман... "
Моника Беллуччи, актриса.