Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 07, 2023

Арнольд Шварценеггер. Кураш - бу кучдир.

1967 йили Арнольд Шварценеггер жаҳондаги энг зўр культурист ва "Ер юзи жаноби" ёрлиғига эга чиқиш учун имкон чегарасидаги ва ундан ортиқ ҳаракатларни қилди. Сўнгра эса бундай ёрлиқлардан унда бир талай бўлади, унинг номи дунёдаги энг кучли одам сифатида Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилади. Арни Ҳолливудгача кириб борганида дарров томошабинлар олқишини олмайди, кинодаги ишлар ҳам дарҳол пул келтирмайди. У ҳар куни саҳардан тренажёр залида "темир тортарди," кейин эса ғишт заводига бориб, арзон нархда ғишт сотиб оларди ва унинг баҳосини ошириб қўйиб қайтадан пулларди. Айтишларича, у ҳатто тахловчи бўлиб ҳам ишлаган. Кейин эса яна залга қайтиб, силласи қуригунча, темир тортишда давом этган. Йўл-йўлакай актёрлик маҳорати билан шуғулланиб, тилидаги лаҳжадан қутилишга уринган. 30 ёшларга бориб Арнольд Шватцнеггер миллионер бўлиб етишди.

Темиртан Арнининг уни муваффақиятга келтирган қоидалари:

Австриялик қоқсуяк йигитча униб ўсиш ҳаддисини олиб, Калифорния губернатори бўлиб етишди, бу билан президент номидан гапириш ҳуқуқини қўлга киритди- худди шу муҳожирлик орзуси эмасми?


Ғалаба куч ато этмайди. Кучни кураш беради. Агарда сен курашсанг ва енгилмасанг- кучнинг ўзи шудир.


Мағлубият- бу йўл эмас. Ҳар ким муваффақият томон бориши керак.


Сиз менга бақиришингиз, туннинг ярмида тасвир майдонига судрашингиз мумкин, мени соатлаб куттиришга мажбур этиб, хуллас мен билан истаганингизни қилишингиз мумкин- токи натижа экранда мукаммал ва аъло акс этмагунча.


Эркак киши ўзининг жамиятдаги ўрни ва ожизлиги ҳақида ўйлаши ҳамоно, у Ер куррасидаги бошқарув аёллар қўлига ўтиб қолганидан ташвишланишни бошлайди.


Мен Худога ишонаман. Бунинг ортидан унга қарши куч-Шайтонга ҳам. Менимча биз яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам ишонишимиз даркор. Негаки бизда уларнинг иккиси ҳам мавжуд.



Мен енгилгина лаҳжа билан сўзлашимга қарамасдан барчасига эриша олдим.



Яшамоқлик- бу мудом оч қолмоқликдир. Ҳаётнинг маъноси фақат шунчаки бор бўлиб яшаб қолишни англатмайди. Унинг маъниси доим юқорига интилиб, маррага етиб олиб, забт этишдан иборатдир.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari