Киши кам даражада илм-маърифатли, дунёқараши кенгмас, кўп китоб ўқимаган бўлиши мумкин, аммо у тийран қалбли, тоза кўнгилли бўлиши мумкин. Ва у сизга оғир ботадиган ҳеч нима қилмайди, гапириш лозим бўлмаган сўзларни айтмайди, йиғлагингиз келиб турганда устингиздан қаҳ-қаҳ отиб кулмайди, шундоққина юрагингизга суғурилиб кириб, аҳмоқона ва ҳақоратомуз маслаҳатларни бермайди. У нима керак ва нима бекераклиги ҳақида қалбан тушуниб, сизга муносабат билдиради.
Аҳмоқлик онгда эмас, юракда зоҳир. Мияда эмас у. Буёғини айтсангиз у ҳиссий тўнкалик деб аталади. Аҳмоқ одам доимо золим ва шафқатсиздир. У доим жонли, оғриқли нозик жойингиздан чангаллаб юзингизда бундан ажинларингиз тортишишига мажбур этади, ва шунда қулоқларингизни маҳкам беркитиб, кўзларингизни чирт юмгингиз келади, бироқ бу имконсиз.
Аҳмоқлик ва раҳмсизлик доим биргаликда қўл ушлашиб юради. Ҳатто бу одам ақлли гапларни гапириб, илмий қоидаларни сув қилиб ичган бўлса ҳам барибир у аҳмоқ. Ва у тап-тақир ўтмас, худди тиқин каби, ёки томдан бошингизга учиб келган ғишт каби. Ўтмас ва оғир. Ва хатарли.
Донишманд Сулаймон бекорга кўпроқ аҳмоқлардан эҳтиётланиш лозимлигини уқтирмаган. Улардан зудлик билан нари қочиш керак. Ҳар ҳолда ғиштдан қочиб қолиш жуда мушкул...
Ўйлашимча, одам онгли равишда аҳмоқ. Бу унга ёқади, шу унга қулай.
Ахир истаганингни қилиб, ҳоҳлаганингни гапирсанг, бировлар ҳақида қайғуриб, уларни тушуниб, ўзингда ҳамдардлик, раҳм туйғусини шакллантиришдан не ҳожат?
Тентаклар яхши киши бўлишмайди, совуқ ва аҳмоқона қалбли одам ўша тентак деганидир. Қолганини тузатиш мумкин: китоб ҳам ўқиш мумкин, савияли кишилар билан суҳбатлашиш, изланиб ўрганиш, булар тузаладиган нарсалар. Фақат совуқ ва аҳмоқона қалбдан бошқаси.
А. Кирьянова